Тожикистоннинг Хитой олдидаги қарзи миллиард ($) доллардан ошиб кетди

2021 йилга келиб Тожикистоннинг Хитой олдидаги қарзи 1,1 миллиард доллардан ошди. Республика расмий равишда Хитойдан биринчи кредитни 2006 йили 216,7 миллион ($) доллар олган эди.

Душанбе Пекиндан энг катта миқдордаги қарздорлиги 2018 йилга тўғри келади ўшанда 1,2 миллиард ($) доллар олинган. Кредитнинг энг паст кўрсаткичи 2015 йилда қайд этилган – 168,6 миллион доллар.

Хитой 20 йил ва ундан ортиқ муддатга йиллик 2-3 фоизли имтиёзли шартларда кредитлар беради.

Тожикистон олинган маблағни электр узатиш линиясини қуриш, Вахдатдан Ёвонгача темир йўл ётқизиш, Душанбе-Чаннак-Хўжанд магистраль йўлини ва бир нечта туннелларни қуриш, Душанбе-2 иссиқлик электр станциясини модернизация қилиш ва электр жиҳозларини жиҳозлаш ва пойтахтда  видеокузатув ўрнатиш учун сарфлади.

Бундан ташқари, республика миллий валюта – сомоний курсини ва умуман банк секторини қўллаб-қувватлаш учун кредит олган.

Асосий кредитор, худди Қирғизистондаги каби, “Эксимбанк”. Тожикистоннинг Хитой банкидан миллиард доллардан ортиқ қарзи бор. Мамлакатга Хитойнинг Давлат тараққиёт банки ва Хитой Халқ банки кредит бермоқда.

Душанбенинг Пекиндаги умумий қарзи 1,123 миллиард долларга етди. Тожикистон Бишкек сингари, кредитни тугатиш учун коллектив йиғим ҳақида эълон қилмагани учун, қандай қилиб тўлаши номаълум. Шубҳасиз, Хитой бутун Помирни ва барча олтин конларини талаб қила бошлагунча кутиб туради.

Қисқароқ ва тушунрали қилиб айтадиган бўлсак,  ипак қурти ўзига ғумбак уя қургандек Тожикистон ҳукумати ҳам Хитойдан қарз олиб ўзини ипак ипидек қарзга ўраб бормоқда.