Бу намойишларга алоҳида-алоҳида таъриф бериш тўғри бўлса керак.
Қирғизистон – Бишкек ва Ўшда: намойишчилар “аёл бахти” нима эканлигини лозинг қилиб олдилар. Иштирокчилар ҳаётнинг барча жабҳаларида тенглик, камситиш, жинсий нотенглик ва аёлларга нисбатан зўравонликка қарши курашиш ҳақида сўзга чиқдилар.
Қозоғистонда – Олмаота: феминистик юриш уюштирилиб, кўпроқ Қозоғистон аёллари ҳуқуқлари учун эмас, балки миллий менталитетга қарши кураш бўйича ҳаракатлар амалга оширилди.
Бу ердаги намойишлар рисолада мамлакатдаги аёллар ҳуқуқлари учун курашиш ва жисмоний зўравонликни олдини олиш ўрнига (Қозоғистонда эркакларнинг 68,5% ўз хотинларини калтаклашни одатий ҳол деб билишади ва 96% қозоғистонлик аёлларга нисбатан эскича қарашга эга – GSNI (БМТдаги ИжтиНорм Гендер Индекс) республикада улар жинсий муаммоларни тарғиб қилмоқда. Очиқроқ айтадиган бўлсак, бошқа шиор билан чиқиш қилиш режалаштирилиб охир оқибат бошқа ташвиқот олиб бориш билан тугади. Яъни аввал улар аёллар ҳуқуқлари учун юриш қилишини эълон қилиб, жинсий озчиликларнинг ҳуқуқлари учун ҳаракатни бошлаб юбордилар.
P.S. айтиб ўтиш жоиз бўлса керак, Қирғизистонда амалдаги президент ҳукуматга келгунга қадар диний қадриятлар бўйича аҳолига бонг уриб келди. Бироқ, амалда турли намойишлар ўтказилишига демократиянинг бир кўриниши сифатида панжа ортидан қараб “жинсий озчилик”ларнинг илк қадамларига йўл қўйиб бермоқда. Қозоғистонда эса намойиш ўтказиш кейинги босқичга ўтганини кўриб турибмиз.
Кузатамиз қўшниларимиздаги бундай “деморатия” кўринишлари кириб келмасилиги йўлида ҳаракатларни фаоллаштириш турли грантларга учмаслик кераклигини кўпроқ ёритамиз.