“Мен эрта озод бўлдим”
Гап шундаки, парламент сессиясига яна бир ҳафта қамоқда ўтириши керак бўлган депутат келди.
Муайян доираларда Душка номи билан танилган Дуишон Тўроқулов коррупцияда гумон қилинган эди. У октябрь воқеаларидан кейин ўзини Ўш шаҳар ҳокими деб эълон қилиб, бир кун давомида фаолият олиб боришга улгурган ҳам эди.
Бироқ, 16 январь куни суд уни икки ойга ҳибсга олган эди.
Тўроқулов парламент биносига ишга келишини кеча суд уни уй қамоғи тарзида озод қилганлиги билан изоҳлади. Кўриниб турибдики, Қирғизистонда парламент биноси жазони ўташ даврида “махбус” учун уйидек бўлиши мумкин.
Шу билан Қирғизстон бўйича янгиликларимиз тугамади.
Қирғизистон парламенти янги Конституция бўйича референдум ўтказадиган кунни белгилади.
У 11 апрель куни бўлиб ўтади. Депутатлар учинчи ўқишда овоз беришди. Худди шу куни маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органларига сайловлар бўлиб ўтади.
Бироқ, Қирғизистон фаоллари Конституция матнини референдумга алмаштириб қўйилиши мумкинлиги тўғрисида огоҳлантирмоқда. 3 март куни парламент “Қирғизистон Республикаси Конституцияси лойиҳаси бўйича референдум тайинлаш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилди.
Депутатлар ушбу ҳужжатни 2021 йил 11 апрелда Конституцияни қабул қилиш бўйича референдумни тайинлаш учун дарҳол II ва III ўқишда қабул қилишни режалаштирмоқдалар. Бироқ, ушбу қонун лойиҳасини тайёрлаш жараёнида парламент аъзолари Конституциянинг ўзида белгиланган Конституцияга ўзгартириш киритишни тартибга солувчи кўплаб процедураларни буздилар.
Масалан, 1 ой давомида жамоатчилик фикри ўрганилмади. Қонун ҳужжатларида давлат муассасаларининг қонун лойиҳаларини жамоат муҳокамасини ўтказиш вазифаси белгилаб қўйилган. Аммо Конституцияни ўзгартириш бўйича референдумни тайинлаш тўғрисидаги қайта кўриб чиқилган қонун 9 февраль куни парламент веб-сайтига жойлаштирилди, аммо депутатлар уни 3 март куни биринчи ўқишда қабул қилдилар.
Қонун лойиҳасини парламентга кўриб чиқиш учун тақдим этиш тартиблари бузилган. Бундай қонун лойиҳасини бошлаш камида 80 нафар депутат томонидан имзоланиши керак бўлган илова хати асосида амалга оширилади. Бироқ, ташаббускор депутатларнинг ўзлари бундай хатга имзо қўймадилар.
Конституция лойиҳаси матни жамоатчилик учун очиқ эмас. Парламент аппарати рўйхатдан ўтган қонун лойиҳасини Жўқорғи Кенгес веб-сайтида эълон қилиши шарт (48-модданинг 3-қисми). Аммо, шу кунгача Жўқор Кенгес жамоатчиликка Конституция лойиҳаси матни билан танишиш имкониятини бермаган. Фаоллар ва ҳуқуқшунослар референдумда улар бемалол янги Конституция матнини алмаштиришни ташкил қилишлари мумкин деб ҳисобламоқдалар.