“Ақл” муҳожирлари

Япония ҳукумати мамлакатдаги “ақл” эгаларини ХХРга кўчиб кетаётганлигидан хавотирланмоқда.

Япония Таълим, маданият, спорт, фан ва технологиялар вазирлигининг маълумотларига кўра, 2020 йилда мамлакат бюджетидан илмий ва техник мақсадлар учун 4,3787 триллион иена ($ 1 = 105 иен) ажратилган бўлиб, бу 2000 йилдаги кўрсаткичдан камдир. Маълумот учун, бу мақсадларга сарфланган маблағ 2000 йилдаги 3,2925 триллион иендан 2018 йилда 28 триллион иенага ўсди ва дунё давлатлари орасида энг юқори кўрсаткичга айланиб АҚШ билан тенглашган эди.

Японлар афтидан илмий йўналишни молиялаштиришни истамай қўйдилар. Мазкур ҳолат япониялик олимларнинг Хитойда илмий лойиҳалар ва университетларда ишлаш учун муҳожирликка кетишга замин яратди.

1978 йилда ХХР этакчиси Ден Сяопин ислоҳ қилиш ва ташқи дунёга очилиш сиёсатини эълон қилди. У хитойликларни АҚШга ўқишга юборди. Амалиёт шуни кўрсатдики, уларнинг аксарияти ўз ватанларига, оилалари ва илдизларига қайтишди.

P.S. (бизда эса бу вазиятнинг акси бўлди “Умид” жамғармаси орқали кетган ёшларнинг аксарияти мамлакатга қайтиб келмадилар, келганлари учун муносиб иш ўринлари берилмади. “Умидчилар” билан суҳбатлашганимиздан бир мисол: У Қашқадарёдан бўлганлиги учун “Косон” туманидаги мактабга инглиз тили ўқитувчиси бўлиб ишлаш таклиф қилинган, ваҳоланки, у АҚШнинг машҳур университетларидан бирида давлат бюджетидан 100 минг ($) доллар сарфланиб, қимматли қоғозлар бозоридаги маркетинг бўйича мутахассисликка 3-4 йил ўқиб қайтган… Энди уларни қайтаришга ҳаракатлар олиб борилмоқда, балки, ҳаммаси яхши бўлиб кетар)

90 йилларда Самовий империя «ҳайгуй» ёки денгиз тошбақаси сиёсатини бошлади. Ушбу судралиб юрувчилар қирғоқда тухумдан чиқиб, денгизда ўсиб, яна қирғоққа қайтиб келади. Ушбу жараён “тескари ақл оқими” деб номланади. Ушбу сиёсат доирасида Пекин дунёдаги энг яхши университетларнинг чет эллик олимларини ХХРда ишлашга жалб қилиш учун “Минг талант” дастури ва бошқа бир қатор лойиҳаларни бошлаган.

2008 йилдан 2018 йилгача, асосан АҚШ ва Европадан бўлган 7 мингдан зиёд хорижий тадқиқотчилар Хитойда фаолият олиб бордилар. Сўнгги йилларда Хитойдаги ушбу дастур иштирокчилари сонини ошкор қилинмаган.

АҚШ Адлия вазирлиги “Минг талант” дастурини “махфий маълумотларни ўғирлаганлиги учун одамларни мукофотлаш” ва ҳатто “экспорт назорати бузилишининг бир усули” сифатида қарай бошлади.

Нима бўлишидан қатъий назар, ҳақиқат шундаки: олимлар Пекинга ошиқмоқдалар.