Телеграм Роскомнадзор талабини бажарди

Телеграм маъмурияти Роскомнадзорнинг талабига биноан шахсий маълумотларни тўплайдиган 5 та энг йирик ботни блоклади, деди DLBI маълумотларини тарқатиш бўйича разведка хизмати асосчиси Оганесян “РИА Новости”га.

Блокланган рўйхатдан жой олган ботлар “Глаз Бога”, “Smart Search Bot”, “Архангел”, “Mail Search Bot” ва “How To Find Bot” номлари билан фаолият олиб борган.

Телеграм, бундай ботларни блоклашни давом эттиради, чунки Роскомнадзорнинг даъволари рўйхатдаги 5 та ном билан тугамайди, деди Оганесян.

Тўғри, блокировка қилишнинг ўзи бот эгалари учун унчалик катта аҳамиятга эга эмас: “Глаз Бога” блокланган пайтдан бошлаб унинг янги манзилда қайта ишга туширилишигача бир соатдан кам вақт ўтган.

P.S. Роскомнадзорнинг ўзи ҳам бундай йўл тутишидан маъно кўрмаётганини очиқ “эътироф” этмоқда.