Тоқаев корейс талабасига хат ёзди

Қосим-Жўмарт Тоқаев Жанубий Корея чет тиллар университети битирувчиси Чои Ёнг Сонгга хат юборди. Унда Қозоғистон Президенти қизнинг «Туркистон» газетасига берган интервьюсидан таъсирланганини айтган, мақолада талаба қиз қозоқ тилини ўрганиш таассуротлари билан ўртоқлашди ва корейс-қозоқ тили луғатининг ривожланиши ҳақида фикр билдирган.

«Сизга қозоқ тилини яхши билганлигингиз ва бошқаларга, айниқса ёшларга ўрнак кўрсатаётганлигингиз учун ўз миннатдорлигимни билдираман. Мен сизнинг қозоқча-корейсча луғат яратиш бўйича ажойиб ташаббусингиз билан танишдим ва бу борада таълим ва фан ҳамда ташқи ишлар вазирларига кўрсатмалар бердим», – деб ёзган Тоқаев.

Қозоғистон Президентининг мактубини тақдим этиш учун катта тадбир ташкил этилди унда Қозоғистоннинг Жанубий Кореядаги элчиси ва университет вице-президенти учрашуви доирасида талаба қизга президентнинг мактуби етказилди.

Тоқаевнинг қозоқ тилини тарғиб қилиш бўйича бундай оддий интервьюлардан ҳам “тўқинланиб” жавоб хатлари ёзиши мамлакатда ёшлар 80 фоизи қозоқ тилини муомила истъемолидан чиқариб юборганлигига яна бир далолатдир.

Қозоқ тилини қайта ўргатиш ва қайта муомилага киритиш катта тўсиқ ва қийинчиликларга учрамоқда. Тил аслида бир восита бироқ, бунинг сиёсий катта хафвлари бор – бу ҳақда алоҳида мақолада тўхталиб ўтамиз.