Кеча 28 март куни мамлакатда янги палатага сайловлар бўлиб ўтди. Овоз бериш якунланди. Палатадаги 48 ўрин учун 112 номзод кураш олиб борди.
“Сайловчиларнинг 98,7%”Халқ Маслаҳати” аъзолари учун сайловларда овоз берди”, – дейилган МСК хабарида. Натижалар беш кун ичида эълон қилиниши айтилган.
Икки палатали тизимга ўтиш тўғрисида қарор ўтган йилнинг сентябрь ойида қабул қилинган эди.
Янги палата – Халқ Маслаҳати (Халқ Кенгаши) – 56 аъзодан иборат. Уларнинг 48 нафари овоз бериш йўли билан сайланади, қолганлари президент томонидан тайинланади. Бундан ташқари, ҳар бир собиқ давлат раҳбари ҳам Халқ Маслаҳати аъзоси ҳисобланади.