Нима учун Трамп ўзининг ижтимоий тармоғини яратмоқда?

Яқин ойларда АҚШнинг собиқ президенти ўзининг ижтимоий тармоғини ишга туширади. Унинг ёрдами билан Дональд Трамп Республикачилар партияси устидан таъсирини сақлаб қолишга ва катта сиёсатга қайтишга умид қилмоқда – аввал 2022 йилги Конгресс сайловлари, кейин 2024 йилги президент сайловлари орқали.

Трапм ташаббуси орқали яратилаётган ижтимоий тармоқ тўғрисида рус сегментидаги КАТТА интернет нашрларида ўта позитив материаллар берилиб борилмоқда жумладан:

  •  “Ҳеч кимга сир эмаски, Facebook, Twitter ва бошқа Ғарб платформалари либерал фундаменталистлар учун восита бўлиб, уларга нафақат юз миллионлаб одамларнинг онги ва фикрини бошқариш, балки ҳақиқатни барпо этиш “имкониятини” беради. Янгиликларнинг тўғри танланиши, “нотўғри баёнотлар”нинг маъносиз тақиқланиши буларнинг барчаси “Facebook” фойдаланувчилар онгида дунё худди шу тарзда кўрсатилгандек таассурот яратишга имкон берди.”
  • “Аслида ижтимоий тармоқ фойдаланувчилар альтернатива йўқлиги сабабли Facebook-дан фойдаланишда давом этмоқдалар. Аммо агар Трамп ушбу альтернативани яратадиган бўлса, у фойдаланувчиларга қулай ва содда ижтимоий тармоқни таклиф қила оладиган бўлса, у ҳолда консерватив фикрлайдиган одамлар шунчаки у ердан чиқиб кетишади ва Facebook онгни бошқариш воситаси сифатида қиймати кескин пасайиб кетади.”
  • “Фақат шу сабабли, эркин фикрлайдиган одамлар (Трамп билан шахсий муносабатларидан қатъий назар) унга ижтимоий тармоқ яратишда муваффақият тилашлари керак.”

Мана шундай Трампнинг қилаётган ишини қўллаб-қуватловчи фикрлар тизимли айлантирилмоқда. Бунга хайрон қоларли жойи йўқ албатта, Россия ҳукумати ва Трамп муносабатлари бошқа босқичга кўтарилганлигини гувоҳи бўлиб турибмиз халос!

P.S.Биз эса жамоатчилик онгини ва фикрларини шакллантириш борасида амалга оширилаётган лойиҳани пайдо бўлиш ва ишлашини кузатамиз.