«Шимолий Корея Қуролли Кучлари пайшанба куни KN-23 деб номланган иккита қисқа масофали баллистик ракетани учирди. Бу Россияда “Искандер” номи билан машҳур ракетанинг Шимолий Кореядаги нусхаси. Уларни ўзига хос паст парвоз траекторияси билан таниб олиш мумкин”, – деди Ю Коидзуми, Япониянинг етакчи ҳарбий экспертларидан бири, Токио университети Илмий ва технологик тадқиқотлар марказининг катта илмий ходими.
Жанубий Корея Қуролли Кучлари Штаб эксперти: “Ушбу ракеталарнинг энг юқори учиш нуқтаси 60 км, масофаси эса 450 км тўғри келади. Япония томони парвоз баландлиги тўғрисида маълумот бермади, аммо масофа 450 км бўлганлиги аниқланди. Шундан ккелиб чиқиб айтиш мумкинки, маълумотлар бир бирига мос тушмоқда”.
«Шимолий Корея 2019 йилдан буён ушбу турдаги ракеталарни учириб келмоқда, АҚШ президенти Дональд Трампнинг олдинги маъмурияти бунга қаршилик билдирмаган эди. Шунинг учун, яна узоқ танаффусдан сўнг, АҚШнинг реакциясини кўриш мақсадида, Пхенян қисқа масофали ракеталарни учиришни бошлашга қарор қилган», – дея таъкидлади эксперт.