Қозоғистон “Хитой экспанцияси” ғояси остида сиёсий беқарорлик хавфи катта бўлган мамлакатлардан бирига айланаётган бир вақтда Тошкент инвестициялар учун иқтисодий истиқболли йўналиш сифатида фаол ривожланмоқда.
Қозоғистондаги бугунги “Хитойга қарши” норозилик ҳаракатлари мамлакатга зарар етказмоқда. Намойишчилар Хитой сармоялари ва кредитларидан бутунлай воз кечиш, Пекиннинг мамлакат иқтисодиётига таъсирини бутунлай йўқ қилиш, Хитой заводлари қуришни тақиқлаш ва Хитой фуқароларининг Қозоғистонга соддалаштирилган тартибда киришини бекор қилишни сўрашмоқда.
Бироқ, Пекин кутишни истамайди ва Қозоғистонни четлаб ўтган ҳолда Ўзбекистон билан янги темир йўл қурилиши бўйича ишларни бошлаб юборди. Қирғизистон лойиҳанинг учинчи иштирокчисига айланди.
Тошкент ўз навбатида Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўлини лойиҳалаштириш ва қурилишида иштирок этишга тайёр, бундан ташқари у ҳам сармоядор бўлишни истамоқда. Ушбу йўлнинг лойиҳаси 20 йил аввал бошланган, аммо Россия туфайли тўхтаб қолганди.
Қирғизистон бир неча бор мазкур темир йўл қурилиши “катта мамлакатлар, хусусан, Қозоғистон ва Россиянинг манфаатларига зид келади. Биз қурилишни бошласак, улар бир нечта йўналишлардаги сиёсий таъсирини йўқотадилар” деб таъкидлаган.
Янги темир йўл Хитой темир йўлларини Ўзбекистон билан боғлайди ва кейинчалик Афғонистон, Эрон ва Туркия орқали Европа тармоғига қўшилади.
Қозоғистон бу вазиятда ” анти Хитой” қарашлар билан ютган бўлса ҳам, иқтисодий томондан мағлуб томонга айланади.