Қозоқ миллиардерлари кўпаймоқда

Форбс журнали маълумотларига кўра, дунёдаги энг бой одамлар янги рейтингида учта қозоғистонлик бой пайдо бўлди. Эндиликда дунёнинг энг бой одамлари қаторида, 6 нафар қозоғистонлик ишбилармонлар ўрин олган.

Тўрт йил давомида дунёдаги энг бой одам Амазон асосчиси Жофф Безос бўлиб, унинг бойлиги 177 миллиард доллар деб баҳоланмоқда. Безос бир сўнги йилда 64 миллиард доллар ишлаб топди.

Кўпчилик таниб улгурган Илон Маск 151 миллиард доллар билан рейтингнинг иккинчи қаторини эгаллаб турибди. Бир йил давомида SpaceX ва Tesla компаниялари эгаси ўз бойлигини бирданига 6 баравар оширишга муваффақ бўлди. Louis Vuitton Moët Hennessy гуруҳининг президенти Бернард Арно 150 миллиард доллар бойлик билан рейтингнинг учинчи қаторини эгаллади. Сайёрамизнинг энг бой бешлигига Microsoft асосчиси Билл Гейтс ва Facebook раҳбари Марк Цукерберг ҳам киритилди.

Қозоғистонликлар орасида энг юқори кўрсаткич рейтингнинг 622-қаторидаги тадбиркор Владимир Ким бўлиб, унинг бойлиги 4,6 миллиард долларга баҳоланган. Иккинчи ўрин – Булат Утемуратов. У 3,4 миллиард доллар бойлиги билан 891-ўринни эгаллаб турибди.

Бойлиги 3,3 миллиард долларни ташкил этган Kaspi.kz ҳаммуассиси Вячеслав Ким рейтингнинг 925-қаторида жойлашган.

956-ўринни унинг шериги Михаил Ломтадзе 3,2 миллиард доллар бойлик билан эгаллаб турган бўлса, оилавий бизенс эгалари Тимур ва Динара Кулибаевлар ҳар бирининг бойлиги 2,8 миллиард доллар билан 1111-ўринда.Freedom Holding Corp эгаси Тимур Турлов 2,2 миллиард доллар капитали билан рейтингнинг 1517-қаторида жойлашган.

P.S. бизникилар ҳам қачон очиқчасига мана шундай ретинглардан жой олар экан?! Нима деб ўйлайсизлар очиқчасига мана шундай бойликларини кўрсатиб эълон қилиб борган маъқулми ёки…

Яна бир нарса “Форбс” бизнес журнали бизнинг юртимизда ҳам ваколатхонасини очишни ва фаолият олиб бориши эълон қилинган эди. Эшитимизча баъзи бир ташкилотлар билан ҳам ҳамкорликни йўлга қўйган. Кейин нима бўлди?