АҚШ, Хитой ва Россия ўзаро босимни янада ошириш ва ўзларининг муаммоларини ҳал қилиш учун яъни ҳар бири ўз сабаби билан Покистон учун “эпик” кураш олиб бормоқда.
Пекин учун Покистон азалдан Жанубий Осиё ва Яқин Шарқ минтақаларида Хитой таъсирининг энг муҳим манбаи бўлган “Хитой Исроили”га айланиб улгурди.
Америкаликлар Исломободни ғарбий Афғонистонни назаротда ушлаб туришда энг мақбул макон сифатида кўради ва уни Пекиндан узоқлаштиришга умид қилишади.
Россия учун Покистон Американинг минтақадаги манфаатларига қарши ўйинда “шерик” сифатида, шунингдек Толибон ва бошқа жиҳодчи гуруҳларга таъсир ўтказиш учун манба сифатида қизиқарли.
Маълумки, ушбу террористик гуруҳлар асосан Покистоннинг идоралараро разведка хизмати томонидан назорат қилинади.
Бундай улкан мамлакатлар эътиборидаги давлат, шубҳасиз ҳозирги ҳолатидан максимал даражада фойдаланишга ҳаракат қилади.
Москва ва Исломобод эксклюзив стратегик иттифоққа эга бўлмасликлари сабаби, Россиянинг Ҳиндистон билан узоқ муддатли стратегик муносабатларини бузиши мумкин.