Қозоғистонда бензин кескин кўтарилди

Мамлакатдаги энг қиммат бензин Атирау ҳудудида бўлиб у ерда литри учун 200 тенге (1тенге-24,21сўм, тахминан 4 800 сўмдан ошади) тўғри келмоқда. Оқтовда эса АИ-92 қуйиш саккиз танга арзонроқ.

Нархларнинг кўтарилишининг бир неча сабаблари бор. Улардан асосийлари: иккита нефтни қайта ишлаш заводларида режали таъмирлаш, импорт қилинадиган хом ашё ва иқтисодий инқироз. Буларнинг барчаси нархларнинг кечиктирилган ўсишига олиб келди. Бироқ, Энергетика вазирлиги буларнинг ҳаммасини муаммо деб ҳисобламайди.

Улар айтишича, мамлакатда ёқилғи етарли ва танқислик ҳақида гапиришга ҳали эрта.

Мутахассисларнинг фикрича, бу нархлар кўтарилиши яна давом этади. Заводларнинг учдан бир қисми Россиядан хом ашё олади ва у ерда бензининг 1 литр нархи аллақачон 200 тангадан ошиб кетган. Мутахассисларнинг фикрига кўра, агар вазият ўзгармаса, бензин нархининг кўтарилиши товар ва хизматлар нархига жиддий зарба бериши мумкин.