Фирибгар номзодлар кўпаймоқда

Ўтган ой сўнгида мамлакат Ахборот ва ижтимоий ривожланиш вазирлиги “Қозоғистоннинг 100 янги қиёфаси” лойиҳаси иштирокчилари учун онлайн овоз бериш бошланганлигини эълон қилганди.

Аммо овоз бериш бошланганидан бир ҳафта ўтмай, ташкилотчилар ғалати аномалияни пайқадилар: баъзи номзодлар учун кўпчилик овозлар шубҳали қисқа вақт ичида кўпайиб кетди, аксарият овозлар хориж IP-манзилларидан берилганлиги аниқланди.

Текширувни бошлаган ташкилотчилар ноҳақ иштирокчилар овоз санаш дастурини алдаш учун пулли хизматлардан фойдаланганликларини ва махсус ботлардан фойдаланганликларини аниқладилар. Маълум бўлишича, уларнинг фойдасига берилган овозлар учун иштирокчилар пул тўлашга ваъда берганлар.

Натижада, фирибгар номзодлар лойиҳадан четлаштирилди, аммо ташкилотчилар бундан ҳам катта жанжал бўлишини олдини олиб ҳанузгача уларни исмларини ошкор қилмадилар.

P.S. Мана шундай овоз бериш танловлари Ўзбекистонда ҳам ўтказилади.

Биздаям яхши “айтишниклар” бор…