Туркий интеграциядан нимани кутиш мумкин?

Марказий Осиё ва Туркия ўртасида маданий ва иқтисодий ҳамкорлик ўрнатилиши бу нормал ҳолат. Бироқ, ҳарбий йўналишдаги ҳамкорлик ҳозирча даргумон.

Марказий Осиёнинг барча мамлакатлари, кўп векторли сиёсатга амал қилади. Америка билан терроризмга қарши кураш ва энергия хавфсизлиги ҳақида ҳамкорлик олиб боради. Россия билан – иқтисодий интеграция ва маданий-маърифий йўналишда. Хитой билан – минтақавий ҳамкорлик ва транзитни ривожлантириш бўйича.

Анқара билан эса туркий интеграция қандай бўлиши керак?

Туркия тарғиб қилаётган туркий интеграция ва уни туркий давлатлар қандай тушуниш керак?

Анқара тушунчасида туркий интеграция – бу туркий халқларнинг Туркия ҳомийлигида бирлашишидир. Бироқ, ҳеч ким бировни ҳарбий-сиёсий раҳбар сифатида тан олишни истамайди.

Марказий Осиё давлатлари ва Туркия ўртасида маданий ва иқтисодий ҳамкорлик олиб бориш мумкин. Қаердадир инфратузилма лойиҳалари ҳам бўлиши мумкин. Аммо Анқара билан чуқур ҳарбий-сиёсий ҳамкорлик бўлиши мумкин эмас, айниқса унинг етакчисини тан олиш ҳеч кимнинг манфаатларига тўғри келмайди.

Минтақадаги ҳар бир кишининг ўз манфаатлари бор. Қозоғистон ва Ўзбекистон кўп йиллардан буён Марказий Осиёда етакчилик учун рақобатлашиб келмоқдалар ва уларнинг ҳеч бири Анқарага бу етакчиликни бериб қўймоқчи эмас!

Туркия исломлаштириш томон бормоқда ва геосиёсий минтақавий супер кучга айланишга интилмоқда. Ушбу векторни ҳеч ким қўллаб-қувватламайди, фақат Туркиянинг ўзини айтмаганда. Минтақада Эрдўғаннинг ҳарбий ва сиёсий амбицияларидан унчалик мамнун эмас. Туркия кескинлик камарини яратди – курд, юнон ва арман муаммолари мавжуд.

Бундан ташқари, Туркия Ғарб билан фаол равишда зиддиятли муносабатда, Ўрта денгизда эса можаро майдонига эга.

Туркия билан ҳамкорлик Марказий Осиё учун ҳам янги экспорт имкониятларини келтириб чиқармайди. Минтақадаги давлатларнинг экспорти асосан хом ашё ҳисобланади Туркия бозори эса тайёр маҳсулотга муҳтож эмас – унинг бозорлари тўлиб бўлган. Қолаверса, Туркия иқтисодиёти ҳозирда жадал ривожланмаяпти. Минтақани Хитойнинг инвеститсиялари каби қоплай олмайди.