Ёш тадбиркорларга соҳа сирларидан билим беришга қаратилган лойиҳанинг навбатдаги сонлари Сирдарё ҳамда Тошкент вилоятларида бўлиб ўтади.
Тажрибали мутахассислар кўмагида ўз билимларингизни мустаҳкамлаш имконини қўлдан бой берманг. Ҳозироқ рўйхатдан ўтинг
Telegram: @biznesmarafon_bot @ykfoundation
“Бизнес марафон” лойиҳаси бўлиб ўтадиган навбатдаги манзиллар:
22 апрель куни соат 14:00да Сирдарё вилояти, Сирдарё мусиқали драма театри биносида ва Ховос тумани Темирйўлчилари маданият саройида.
28 апрель куни соат 14:00да Тошкент вилояти, Олмалиқ шаҳридаги ва Бекобод шаҳарларидаги Металлург маданият саройларида.
29 апрель куни соат 14:00да Тошкент вилояти, Нурафшон шаҳри, Ёшлар маркази биносида ва Чирчиқ шаҳридаги Кимёгарлар маданият саройида.
✅ Маълумот учун: “Бизнес марафон” лойиҳаси шу кунга қадар Наманган, Андижон, Фарғона вилоятларида ўтказилган.