Нафақат сиёсатшунос. Қирғизистон ҳукумати Марказий Осиёдаги Америка университети (МОАУ) президенти Эндрю Качинсни гиёҳванд моддалар савдосига алоқадорликда гумон қилди.
Бирлашган Араб Амирликларидан Качинс номига юборилган пакетда маҳаллий божхоначилар майда полиетилен пакетларга қадоқланган дорилар ва капсулаларни топган.
Экспертизада пакетда психотроп моддалар мавжудлиги аниқланган. Гарчи, ҳужжатларда кўрсатилишича, босма материаллар бўлиши керак эди.
Шундан сўнг Качинснинг уйида тинтув ўтказилган, у сўроқ қилиниб, имзо қўйдириб қўйиб юборилган.
Эндрю Качинс АҚШ фуқароси, таниқли сиёсатшунос, собиқ СССР мамлакатлари бўйича мутахассис. 2000 йилларнинг бошларида у Москвада ишлаган ва у ерда Карнеги марказини бошқарган.
P.S. кутилмаган бундай текширувлар охири тинчлик билан тугамаслиги аниқ. Кузатамиз…