Путин Бердимуҳаммедов коронавирусга қарши биргаликда курашади

Улар бу ҳақда телефонда келишиб олди. (Путин билармикан Туркманистонда расман коронавирус қайт этилмаганини…. Билади Албатта. Унда Бердимуҳаммедов нимани муҳокама қилган экан?)

Россия президенти Туркманистон раҳбари билан коронавирусга қарши биргаликда курашни муҳокама қилиш билан бирга, улар мамлакатлар ўртасидаги муваффақиятли стратегик шерикликка ҳам тўхталиб ўтдилар.

Бундай сермулозаматликнинг асосий сабаби яқинда бу йилга режалаштирилган олтинчи Каспий саммити ва иккинчи Каспий иқтисодий форуми ташкил этилада. Албатта суҳбат мобайнида тадбирга тайёргарлик масалалари ҳам алоҳида муҳокама қилинганлиги айтилмоқда.

Мазкур лойиҳа ҳақида сайтда аввалроқ маълумот бериб ўтилган эди.

Тахминан 30 йиллик музокаралар, тортишувлар ва таҳдидлардан сўнг Озарбайжон ва Туркманистон баҳсли углеводород конларини биргаликда ишлаб чиқаришга келишиб олди, ўртадаги келишув эса “Дўстлик” деб номланди.

Собиқ иттифоқ қулаганидан кейин икки мамлакат томонидан ушбу ҳудудга нисбатан эгалик қилиш ҳуқуқлари эълон қилинган: Озарбайжон уни “Капа”», Туркманистон эса “Сердар” деб атади. Аслида, бу Каспий денгизи марказида, Озарбайжон ва Туркманистон ўртасида жойлашган учта баҳсли конлардан бири эди.

Қолган иккитаси “Азери” ва “Чирағ” конлари бўлиб, уларни Туркманистон “Умар” ва “Усмон” деб атайди. Аммо Озарбайжон 1997 йилда “Чирағ” ва 2002 йилда “Азери”  конларини ВР бошчилигидаги халқаро консорциум ёрдамида Туркманистон билан мулкий низони ҳал қилмасдан ўзлаштира бошлаган эди.

Ҳозир Озарбайжонда TANAP газ қувурини тўлдириш учун етарли газ йўқ, чунки қувурлар ҳажми 60 миллиард кб/м гача ўсган ва гарчи бир нечта мамлакатлар TANAPни тўлдирадиган газ таъминоти манбалари сифатида тилга олинган бўлсада бироқ, ҳеч қандай шартнома тузилмаган.

Табиий газ захиралари бўйича дунёда тўртинчи ўринга эга бўлган Туркманистон TANAP орқали Европага газ етказиб бериш учун энг яхши ва тўғри танлов сифатида кўрила бошланди.

«Дўстлик» келишуви эса айни муддао. Мазкур келишувга биноан, Озарбайжон томони 30 фоиз, Туркманистон эса 70 фоиз ресурсларга эгалик қилиш ҳуқуқларини қўлга киритмоқда.

Энди эса энг қизиғи, ресурслар ҳудуднинг қайси қисмида жойлашганлиги ва уни ким ишлаб чиқариши кераклиги тўғрисида узоқ тортишувлардан сўнг, охир-оқибат у ерга россиянинг Лукойл компанияси келди…