Қирғиз-Тожик можароси Россиядаги мигратларга таъсир қилиши мумкин

“Чегарадаги воқеалар урушга айланиб кетмайди, лекин Россиядаги мигрантлар орасидаги ушбу миллат вакиллари ўртасида тўқнашувлар бўлиши мумкин”, – деди шарқшунос Алексей Малашенко Қирғизистон ва Тожикистон чегарасидаги Боткен ҳудудидаги вазият ҳақида гапирар экан.

“Боткен вилояти – Тожикистон ва Қирғизистон чегарасидаги энг кескин ҳудуд. Гап шундаки, ҳар ким бу ерни ўзиники деб билади. Тожиклар ўзларига тегишли бўлмаган ҳудудда ишлашни бошласа ва уни ривожлантириш бу қирғизларни асабини бузади”, – деди Малашенко.

Мутахассис эътиборни ҳудуддаги ҳал қилинмаган вазиятга қаратди. “Боткен Қирғизистон учун ҳар доим қийин минтақа бўлиб келган. У ердаги аҳолини тинчлантириш  жуда оғир. Бугун чегаранинг кичик қисмида вазият барҳам топди, аммо чегаранинг ўзи жуда узун”, – дея изоҳ берди манба. “Бундан ташқари, бу ерда гиёҳванд моддалар савдоси мавжуд, уни маҳаллий тожиклар ёки қирғизлар эмас, балки мафия назорат қилади”.

Малашенко мигрантлар ўртасидаги можаро Москва ёки Россиянинг бошқа шаҳарларига кўчиб ўтиш эҳтимоли тўғрисида гапирган мутахассис илгари бундай муаммолар бўлмаганлигини таъкидлади. “Аммо этник жамоаларнинг шаклланиши туфайли, шу жумладан Москвада бундай тўқнашувлар бўлиши мумкин. Жамоалар энди нафақат мусулмонлар ёки Марказий Осиёдан келган муҳожирлар томонидан, балки этник гуруҳлар томонидан шакллантирилмоқда. Миграцияни этниклаштиришга қаратилган ушбу тенденция келажакдаги низоларга олиб келиши мумкин”, – деб ҳисобмоқда эксперт.