“Геноцид” учун Туркия АҚШга қандай жавоб бериши мумкин?

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған деярли барча қўшнилари ва собиқ иттифоқчилари билан муносабатларни бузди. Қўшма Штатлар, шу жумладан.

Президент Жозеф Байденнинг Усмонли империясида арманларни қирғин қилиш фактини тан олиш тўғрисидаги қарори ўзаро муносабатлар ҳолатининг натижаси бўлди. Энди савол – Туркия нима қилади – ахир (геноцид масаласининг турк давлатчилиги, тарғиботи, тарихи ва бошқалар учун муҳимлигини ҳисобга олганда) Байденнинг қарори Ражаб Эрдўған учун “юзига” ҳақиқий сиёсий шапалоқ бўлди. Албатта, геноцид ҳақиқатини инкор этишда давом этиш мумкин – Туркия ҳозирда шундай қилмоқда ҳам.

“Байденнинг арман геноцидини тан олиш тўғрисидаги қарори сиёсий сабабларга кўра қабул қилинган деб айтишимиз мумкин”,- деди Г.Мирзаян, РФ ҳукумати ҳузуридаги Молия университети сиёсий фанлар кафедраси доценти.

“Домино” қоидаси

Эрдўған қандай бўлмасин, АҚШни геноцидни тан олгани учун жазолаши керак. Ражаб Эрдўған жуда яхши тушунадики, агар у АҚШнинг геноцидни тан олгани учун жавоб қайтармаса, у ҳолда  бошқалар айниқса,  Исроил ҳукумати ҳам АҚШнинг ортидан бориб турли баёнотлар билан чиқишлар қилиши мумкин. Бу жараён худди домино қулаши каби содир бўлади.

Туркия АҚШга жиддий равишда муносиб жавоб қайтара олмайди. Туркия раҳбари қандай жавоб қайтариши мумкин? таҳмин қилиб кўрамиз: НАТОдан чиқадими? Бу Туркия учун манфаатли эмас. Сабаб яқин йиллар мобайнида Туркия ўзи учун жуда кўп душманлар ортириб олди. Эрдўған турк армиясининг қудрати, мамлакатни ҳимоя қилиш қобилияти ҳақида истаганча гапириши мумкин – аммо бу армия жуда катта кучларга қарши курашишга қодир эмас.

Баъзи турк сиёсатчилари ҳеч бўлмаганда Американинг ҳарбий базасини Инжирликдан чиқариб юборишга чақирмоқда.  Бу яхши вариант эмас, чунки америкаликларни чиқариб юбориш турк душманларига айни муддао билиб хизмат қилади.

Туркиянинг янги дўстлари

Бир қатор туркиялик сиёсатчилар АҚШ томонидан геноциднинг тан олинишига жавобан Анқара Теҳрон ва Москва ўртасидаги ҳамкорликни янада кучайтириш керак, дея таклиф билдирмоқда. Бундан ташқари Пекин билан ҳам алоқаларни янада мустаҳкамлаш кераклигини билдирмоқдалар, гарчи АҚШ Хитой ҳукуматини ҳам уйғур-мусулмонларга нисбатан геноцид уюштирмоқда деб даъво қилиб келмоқда.

Бироқ, Қўшма Штатлар ушбу ҳамкорликларни ўта заиф эканлигини жуда яхши билади – ахир Теҳрон ҳам, Москва ҳам Эрдўғанни стратегик иттифоқчи деб ҳисобламайди. Бунга Туркиянинг Кавказдаги, Суриядаги агрессив сиёсати ҳамда Марказий Осиё бўйича режалари ҳам сабаб бўлади.

Демак, аслида Туркиянинг жавоб берадиган ҳеч нарсаси йўқ.