Жамоатчиликка таъсир ўтказишдаги энг содда усуллар

Бирламчи эффект:“Ким биринчи айтган бўлса, у ҳақ”. Инсон ахборотни қабул қилишда бирламчи (биринчи марта эшитилган) маълумотни ҳақиқат деб қабул қилади ва кам сонли одамлар иккиламчи маълумотларга эътибор беришади, гарчи улар 100% ҳақиқат бўлсада ва аввал эълон қилинган ходисаларга зид бўлса ҳам. Шунинг учун ҳам жамоатчилик олдида тезроқ ахборот бериш ва тарғибот машинаси ҳар доим самаралироқ ишлатиш кутилган ижобий натижа олиб келади.

Қайта такрорлаш:Тарғиботчилар интеллектуал даражаси юқори бўлмаган аудитория учун яратилган соддалаштирилган матндан фойдаланадилар (бу дунёнинг исталган мамлакатларида доимо кўпчиликни ташкил қилади) ва уни шу қадар кўп такрорлайдиларки, маълумотлар одамларнинг онгида сақланиб қолади ва улар учун ҳақиқатга айланади. (алоҳида ахборот телеканалларнинг янгиликларни ҳар 10 дақиқада қайтадан такрорланиб туришини кузатиш мумкин евронюс, россия-24 каби, тайёрланган таҳлилий материаллар эса жамоатчиликка ҳар 5-7 кунда қайтадан берилади.) “Минг марта такрорланган ёлғон ҳақиқатга айланади” деган тушунчани унутмаслик керак.

Ярим ҳақиқат: Бундай “аралаштириш” тез-тез янгиликлар ёки хабарларнинг бошида берилади.  Материалнинг 90 фоизига битта ёки иккита ҳақиқатли фактлар қўшилади ва ташвиқот тайёр бўлади.

Инсайдер: Бу услубдан кўпроқ жамоатчилик орасида сиёсий лидерларнинг ижобий имиджини яратишда фойдаланилади.Оддий халқ орасига кириш қишлоқ ҳудудларида кўпроқ кўриниш бериш фуқаролар билан бирга касалхоналарга ташриф буюриш, жамоат жойларида тушлик қилиш ва ҳк. Бу билан, халқ дардини тушунадиган ва муаммоларига ечим топишда кўмак кўрсата олишига жамоатчиликни ишонтирилади.  

Рейтинглар: Кўпинча, тарғиботчилар одамларнинг фикрларини сохта рейтинглар билан бошқарадилар. Бундай маълумотни олган одамлар, ушбу «виртуал» кўпчиликнинг фикрига қўшилишади. Хориж тажрибасида энг кўп қўлланиладиган услуб бўлиб, учинчи давлатлар ҳукумати тизимига ҳам ўзларида ташкил этилган тадқиқот марказларидаги мониторинг гуруҳлари томонидан олиб бориладиган кузатувлар-таҳлиллар орқали баҳолаб бориши ва бу орқали жамоатчилик фикрни ўзгартириши кузатилади.

Қайта алоқа принциплари: Аввалдан келишилган “кутилмаган” саволлар берилади сиёсий лидерлар унга рисоладагидек жавоб бериб, ечим ҳам таклиф этади. Умуман олганда, одамлар билан алоқа қилиш иллузияси яратилади.(манфаатли шаффофлик ва очиқлик)

Катта ёлғонлар: Оддий омма кичик ёлғонларга қараганда катта даҳшатли ёлғонга ишонишга мойил бўлади. Тўғри, бундай ёлғон узоқ вақт сақланиб қолмайди, айниқса, бугунги кунда ахборот асрида. Аммо қисқа вақт ичида у жамиятни керакли томонга оғдириш ва бирлаштиришга қодир куч бўла олади.

Тарихни қайта ёзиш:Тарих ғолиблар томонидан ёзилиши маълум. Бундан ташқари, улар буни ўзларининг мақсадлари учун алоҳида ижтимоий қатламлар учун амалга оширади.

“40 дан 60 гача” усули: Бу шундан иборатки, баъзи оммавий ахборот воситалари воқеаларни озми-кўп ҳақиқат билан ёритади, сўнгра одамлар ишончини қозониб, ўзига керакли маълумотларни маъқул келган ракурсда эфирга узатишни бошлайди. Бу белгиланган вақтларда амалга оширилади. Одамлар одатдагидек манбага ишонади, унинг аллақачон “заҳарлангани”ни сезмайдилар.

Шарҳлар (1): Ҳар бир киши тармоқда ишлайдиган тарғибот машинасининг пуллик “тролларига” дуч келган ва кўп сонли изоҳлари билан улар жамоатчилик фикрини керакли йўналишга йўналтирадилар: улар одамлар билан “гаплашиб”, аввалдан белгилаб берилган томон изоҳларни буриб юборади.

Кўпинча, юқоридаги усуллар “бирма-бир қўлланилмайди” эффектни кучайтириш учун комбинацияларда қўлланилади.

Ҳозирда бундай кўплаб усуллар мавжуд агар сизга материал маъқул келган бўлса, бизда изоҳларда қолдиринг, яна кўплаб фактларни тайёрлаб эътиборингизга ҳавола этамиз.