Тожикистонга Афғонистондан терроризмнинг тарқалиши кўпроқ хавф солади

Бундай мулоҳазаларни Россиянинг тарғиботига бел боғлаган таҳлилчилари билдирмоқда.

Нима учун?

▪️Бунинг сабаби Тожикистон географияси: унинг Афғонистон билан чегараси 1344 км бўлиб, асосан тоғлар орқали ўтади. Қочқинлар тоғлардан ўтиб, Тожикистонга кириши мумкин, радикаллар ҳам улар билан бирга мамлакатга кириши эҳтимол бор.

Нима қилиш керак?

▪️Агар Толибон Тожикистонга қарши тажовузкорликни намоён қилса, бу вазиятга Россия ҳам, КХШТ ҳам қўшилади, деб ҳисоблайди эксперт Игор Коротченко.

▪️Москва 201-ҳарбий база кучларига ёрдам бериши мумкин. Бу Россиянинг чегараларидан ташқаридаги энг йирик ҳарбий объекти. Тожикистон, шунингдек, Россия Федерацияси ҳарбий гуруҳлари ва авиациясига таяниши мумкин.

Қандай ҳаракат қилинмоқда?

▪️Россия Тожикистонда ҳарбий иштирокини кучайтирмоқда. Яқинда базага Корнет танкга қарши ракета комплексларининг катта партияси келтирилди. База аллақачон моторли милтиқ, танк, артиллерия ва разведка бўлинмаларига эга бўлиб, ҳаммаси бўлиб 7 мингга яқин аскари бор.