Ғазо секторидан учирилаётган ракеталарга сарфланаётган ҳаражатлар

Исроил ХАМАС ҳужумларини қайтариш учун ҳар куни 50 миллион долларгача маблағ сарфлайди.

Ғазо секторидан учирилган ҳар бир ракетани ушлаб қолиш Исроилга 50 дан 100 минг долларга тушади, 7 кун ичида Исроилдаги нишонларга қарийб 3100 ракета отилган. Уларнинг қайтариш харажатлари 155 дан 310 миллион долларгача бўлган.

Шу билан бирга, Исроил оммавий ахборот воситалари Хамасда 14 мингдан зиёд ракета бор, уларнинг баъзилари узоқ масофага мўлжалланган ва шу сабабли Тел-Авив, Ҳайфа ва Эйлатга етиб боришга қодир дея хабар бермоқда.

Миллий хавфсизликни ўрганиш институти тадқиқотчиси Узи Рубиннинг сўзларига кўра, улар ташкилот томонидан арзон нархлардаги ва энг яхши ракеталар етишмовчилиги бўлган ХАМАС ракеталарини хисобга олмаган.

Рубин марказий разветка ходимлари илгари Эйлатга етиб борадиган ХАМАС ракеталари борлиги ҳақида билмаганлигини таъкидлаб, буни Исроил разведкасининг бепарволиги деб атаган.

Шунча сарфланаётган маблағлар мамлакатларни ривожлантириш учун сарфланганда эди.

Халқаро геосиёсат фанида “икки ақлли мамлакат учинчи давлат ерларини уруш майдонига айлантиради” дейилар эди.