Қодиров ўзини “Путиннинг лойиҳаси” деб атади

Чеченистон раҳбари бу ҳақда Инстаграмдаги жонли эфир вақтида маълум қилди. “Менинг иймоним шундай раҳбарга хизмат қилишга чақиради. Агар у сизга масжидлар қуриш ва динингизни ўрганишга рухсат берса, демак сиз ушбу давлатни ва президентни ҳимоя қилишингиз шарт”, – деди Қодиров.

У “энг қийин пайтларда” Путин чечен халқини қўллаб-қувватлаганини ва республикани тиклаш “асосан унинг хизматлар”и эвазига бўлганини таъкидлаган.

Эфир пайтида Қодиров фойдаланувчиларнинг бирининг изоҳига ҳам эътибор қаратди ва уни ўқиб берди: “Сен одам эмассан, шунчаки шайтонсан”.

“Агар сен буни менга ёзган бўлсанг” деди Чеченистон раҳбари, – мен сени топаман ва қайси биримиз шайтон эканлигимизни кўрамиз деди. “Уялмайсанми? Энди ойнага қандай қарайсан? Тунлари ухламайсан”, “Агар мен ўлиб қолсам, оиламга ёрдам беринг”деб васият ёзасан: Мен бошқаларга қандай ёрдам берган бўлсам оиланга ҳам ёрдам бераман … “У энди йиғлайди” деди Қодиров ва изоҳни қолдирган фойдаланувчидан контактларини юборишини сўради: “Кел, қайси биримиз шайтон эканлигимизни кўрайлик”, “Мен кўплаб шайтонларни йўқ қилдим ва сени ҳам йўқ қиламан” деб давом этди республика раҳбари.

Қодиров май ойининг бошида Путинни инаугурация билан табриклаганида уни мақтаб ўзининг Телеграм-каналида: “Биз, Олий Бош қўмондоннинг содиқ пиёда аскарлари бўлиб, унинг ҳар қандай буйруғини бажаришга ва буюк Ватанимиз фаровонлиги учун жонимизни беришга тайёрмиз”, деб ёзганди. Чеченистон раҳбари доимо Россияга ва шахсан президентга содиқлиги ҳақида гапириб келади.

2015 йилдаги битиклардан: “Бундай одам учун ҳаётингизни бериш энг осон вазифадир. Сизни ишонтириб айтаманки, мен ҳар қандай буйруқни бажараман, бунинг учун ҳар қандай мураккабликдаги муаммони ҳал қиламан!”

2016 йил февраль ойида Қодиров ўзини Путиннинг “пиёда аскари” деб атаган ва “унга хизмат қилиш”га ваъда берган. “Мен ўз халқимизга, Россия халқига фойда келтира олишимдан фахрланаман. Мен кўп нарсалар билан фахрланаман”, – дея тушунтирди у.

Путин Қодировга бир неча бор мукофотлар берган.

*2004 йилда Президент унга “хизмат вазифасини бажаришда кўрсатган жасорати ва қаҳрамонлиги учун” Россия Қаҳрамони унвонини берди.

*2015 йилда “меҳнат ютуқлари, фаол ижтимоий фаолияти ва кўп йиллик виждонан хизматлари учун” Фахрий ёрлиғи билан мукофотлади.

*2020 йилда унга генерал-майор ҳарбий унвонини берди.

Ҳудди шу йили АҚШ Давлат департаменти Қодировни Чеченистонда “инсон ҳуқуқларини жиддий бузишда” (қийноқ ва қотилликларда) айблаб, уни “қора рўйхат”га киритган эди.

2021 йил март ойида “Новая газета” нашри Чеченистондан Германияга қочиб кетган Гезмахмаевнинг Чеченистонда ўнлаб одамларни судсиз қийноққа солиши ва қатл этилиши ҳақидаги ҳикоясини эълон қилди. Мақола нашр этилгандан сўнг, Чеченистонда собиқ полициячининг қариндошларини ҳибсга олган: улардан собиқ полициячининг айтганиларидан тонишини талаб қилишган.