АҚШнинг JBS USA гўштни қайта ишлаш заводи ишдан бўшатилган мусулмон ходимларига 5,5 миллион доллар товон пули тўлайди, деб хабар бермоқда Reuters. Раҳбариятнинг таъкидлашича, мусулмонлар Рамазон ойида ибодат учун “жуда узоқ” танаффус қилганликлари учун ишларидан айрилган.
Сўнгги бир неча йил ичида Колорадодаги гўштни қайта ишлаш заводига қарши Сомалидаги мусулмон ишчиларидан бир қатор шикоятлар ва даъволар келиб тушган. Иш юритиш ишчилар учун тенг имкониятлар яратиш комиссияси томонидан олиб борилган.
Хусусан, JBS корхоналарида ишлаган мусулмонлар, Америка қонунчилиги мусулмон ходимларга диний вазифаларни бажариш ҳуқуқини кафолатлаганига қарамай, иш берувчини диний сабабларга кўра камситишда ва намозга танаффус беришни қатъиян рад қилишда айбладилар.
2017 йил август ойида округ судьяси Филипп Бриммер JBSда ишчиларнинг намоз танаффуслари ишлаб чиқаришни секинлаштираётганлиги тўғрисида судда баҳслашишни тақиқлади. Кейин компания ишчиларнинг вақт жадвалларини бекор қилди, бу эса даъвогарлар учун камситилишини исботлашларида янада қийинчилик туғдирди.
Суд жараёни бир неча йил давом этди. Натижада, гўштни қайта ишлаш билан шуғулланадиган компания, федерал комиссия ва жабр кўрган ишчилар ўзаро келишувга эришиб, уни Колорадо судига топширдилар.
JBS судда ютқазмаслик ва ундан ҳам юқори жарима ҳамда ишчилар томонидан юқори талаблар қўйилмаслиги учун собиқ ишчиларга товон пули тўлашга рози бўлди.
Шу йилнинг май ойида American Airlinesнинг бош директори Даг Паркер мусулмон ходимлар билан уларни яхшироқ тушуниш учун бир кунлик анъанавий рўза тутганлигини айтди.
Раҳбар Паркернинг айтишича, у 15 соат давомида еб-ичмаган ва натижада бу уни мусулмон ходимларига катта ҳурмат уйғотган ҳамда уларнинг эътиқодига содиқлигини тушуниб етган.