Толибон раҳбари мулла Хайбатуллоҳ Охунд камида 12 ой давомида унинг шериклари билан, шу жумладан Доҳада музокаралар олиб бораётган Толибон гуруҳи билан алоқада бўлмаган. Бу ҳақда Афғонистон Миллий хавфсизлик кенгаши раҳбари Ҳамдулла Моҳиб Афғонистон ва минтақа мамлакатлари разведка хизматлари маълумотларига иқтибос келтирган ҳолда маълум қилган.
Йил давомида Толибон ва уларнинг етакчиси ўртасида алоқаларнинг йўқлигини фақат битта нарса билан изоҳлаш мумкин – мулла Ҳайбатуллоҳ энди тирик эмас.
Сўнгги 12 ой ичида толиблар номидан ярашиш ва жанговар ҳаракатларни амалга ошириш бўйича қарорларнинг аксарияти Толибон ҳаракати етакчисининг ўринбосари Сиражуддин Хоқоний томонидан қабул қилинганлиги бу хулосани қўллаб-қувватлайди.
Аввалроқ, турли манбалар мулла Хайбатуллоҳ 2020 йил июлида ковид юқтиргани, шунингдек, 2021 йил февралида Покистоннинг Кветта шаҳрида ўлдирилгани ҳақида хабар тарқатилган эди.
Толибон ўз раҳбарининг ўлими ҳақидаги шубҳаларни рад этмоқда, аммо айтаётган гапларини ҳеч қандай маълумот билан тасдиқламадилар.
Бир йилдан ошиқ вақт мобайнида мулла Хайбатуллоҳнинг мурожаатлари на аудио ва на видео ёзувлар орқали тарқатилмади. Ийд ал-Фитр муносабати билан Толибон раҳбарининг қилган мурожаатлари фақат матн шаклида саҳифаларда тарқатилган.
Шундай қилиб, Толибон ўз раҳбарининг ўлими фактини яширмоқда, деб тахмин қилиш учун асосли сабаблар бор, асосий қарорларни Покистон разведкасининг ишончли вакили, Ҳаққоний тармоғининг раҳбари Сирожуддин Хоқоний қабул қилмоқда.
Вазиятнинг шов-шувли томони шундаки, уларнинг раҳбари вафот этганлигини яшириб, янги жангарилар томонидан баят (садоқат қасамёди) берилишини қабул қилиб олинишида чунки, марҳумга баят бериш қатъий манъ этилган бўлиб, ислом меъёрлари билан тақиқланган.
Аслида толибларда ўликларга сиғиниш тобора ривожланиб бормоқда – бу ҳаракатнинг раҳбари сифатида, унинг номидан турли қарорлар қабул қилинмоқда.
Бу Толибон раҳбарлари ва уларни қўллаб-қувватловчиларни автоматик равишда Исломдан чиқариб юборадиган ширкда айблаш учун асос яратади.
“Толибон ўз тарафдорларини қабрга сиғинадиган некрофил мазҳабга айлантирмоқда”, деб ёзмоқда мақола муаллифи.
Эслатиб ўтамиз, илгари толиблар икки йил давомида биринчи раҳбар Мулла Умарнинг ўлими фактини яширган, унинг номидан қарорлар қабул қилинган ва янги жангарилар томонидан унга баятлар берилган эди.
Кейинчали факт ошкор бўлганда толиблар ўликка сиғиниш айбловларини зўрға инкор этган эдилар.