Ахал вилоятида буғдой ўрим-йиғими бошланди, аммо ҳосил катта бўлмади, деб хабар бермоқда “Хроники Туркменистана” интернет нашри мухбирлари.
Кўп жойларда буғдой новдаси баландлиги 20 сантиметрдан ошади халос. Далаларни қамиш ва бегона ўтлар босиб кетган.
Мурғап, Ёлотен ва Мери вилоятининг Туркманқалъа этраплари қишлоқ аҳолиси ҳам буғдойнинг кам ҳосилидан шикоят қилмоқдалар.
Мери вилоятининг собиқ қишлоқ хўжалиги ишчисининг сўзларига кўра, мамлакатда қишлоқ хўжалигини бошқариш тизимининг ёмонлашиши ҳамда тупроқнинг таназзулга учраши ва сўнгги йилларда сув етишмаслиги билан янада оғирлашмоқда. Шунинг учун аҳоли истеъмол қиладиган асосий маҳсулот – ун ва нон танқислиги кузатила бошланди.
Ҳудудлар аҳолиси май ойининг охирига келибгина январь ойи учун ун (рацион) ставкасини олишни бошладилар.
Бозор нархи 500 манат (таҳминан бир ярим млн сўмдан сал кўпроқ) бўлган Мери вилоят этрапларида 50 кгли қопни сотиб олиш қийин. Чорва моллари учун етиштириладиган маккажўхори экинини қишлоқ аҳолиси энди уни ўзлари учун олиб қўйишмоқда. Одамлар аҳолини ун билан таъминлаш билан боғлиқ вазият янада ёмонлашишини кутмоқда.
“Ҳатто бизнинг итларимиз ҳам оч қолмоқда. Буғдой кепаги билан молларни боқиш учун уларни сувга солиб қўйиш керак. Қаровсиз қолдирилса, уларни итлар ейди. Илгари итларни чорва егулигини еб қўйганини ҳеч қачон кўрмаганман, – дейди Мурғап шаҳрида яшовчи аҳоли вакили.
Туркманбоши шаҳрида ун ва нон билан таъминлаш бироз яхшиланади. Улар ҳар бир оилага 5 кг унни (ҳар бир килограмми учун 5 манатдан белгиланган нархда) тарқатмоқдалар. Аммо бунинг учун 100 ёки ундан зиёд одамнинг навбатида туриш, керак. Шунингдек, бир оилага иккитадан белигиланган тартибда нон сотилмоқда.
Turkmen news нашри эса Ашхабодда, Туркманистоннинг Болқон ва Тошҳовуз вилоятларида нон танқислиги оғирлашганини хабар қилмоқда. Пойтахтда хусусий савдогарларнинг нонга белигилаб олган нарҳи икки бараварга ошган.
Пахта етиштириш борасидаги аҳвол эса бундан-да ёмон.