Бир неча кун аввал сайтда Қозоғистон Қирғизистонга ҳарбий-техник воситалар билан ёрдам кўрасатаётгани ҳамда ажратилган техникалар рўйхати эълон қилинган эди.
Ҳарбий-техик воситалар билан таъминлаш навбати Тожикистонга келди.
Қозоғистон Тожикистонни ҳарбий техника билан бепул таъминлашга қарор қилди, дея хабар берилмоқда интернет нашрида. Унга кўра қуйидаги техник воситалар ажратилмоқда:
- 82 мм минометлар – 10 000 дона;
- ПС 5.45 мм ўқ билан патронлар – 3 миллион 240 дона;
- 23 мм – 20, 076 дона патронлар.
Ҳарбий-техник ёрдам тўғрисидаги битим Қозоғистон Президентининг Тожикистонга ташрифи давомида 2 кунлик муҳокама мавзуларидан бири бўлган. Расмий оммавий ахборот воситаларида Рахмон билан музокаралар тафсилотлари ошкор қилинмади, балки, уларни фақат гидроэлектр станциясининг электр жиҳозлари ва темир йўл учун тепловозлар етказиб бериш ҳақида икки томонлама музокаралар ўтказгани ҳақида хабар берилди.
Бундай мавзулар президентлар даражасида ташкил этилиши шарт эмаслиги аниқ. Афғонистондан қўшинларни олиб чиқиб кетилиши ҳамда Тожикистон ва Қирғизистон ўртасидаги зиддиятлар фонида, Рахмоннинг Путинга шошилинч сафаридан сўнг амалга оширилган икки кунлик ташрифи давомида нима ҳам муҳокама қилиниши мумкин эди?
Аслида Тожикистон президентининг амалга ошираётган сафарлари чоғидаги битимлар жамоатчиликка тўлиқ етказилмайди шу ойнинг бошида Покистонга ташрифи мобайнида ҳам мудофаа учун сотиб олиши келишилган қурол-яроғлар бўйича бирорта ОАВ хабар бермади.
Бироқ, Покистон томон асосий урғуни минтақа давлатлари ичида Тожикистонга етказилиб берилиши режалаштирилган ҳарбий-техник воситалар бўйича битим имзоланганлиги ёритилди. Бу ҳақда мазкур ҳаволада танишишингиз мумкин.