Дипфейк нима?

Дипфейклар юзларни, ландшафтларни ва бошқа фотосуратларни, видеофрагментларни ва товушларни нейрон тармоқлар томонидан қўлланиладиган махсус технологиялардан фойдаланган ҳолда реал тарзда алмаштириш деб номланади.

Бугунги кунда дипфейклар кинодан тортиб фирибгарларга қадар бутунлай барча соҳаларда қўлланилмоқда. Агар илгари “мураккаб” фейклар сифатини оддий кўз билан кўриш ва ажаратиш мумкин бўлган бўлса, энди буни махсус дастурлар ёрдамида ҳам ошкор этиш тобора қийинлашмоқда.

Масалан, Facebook ҳатто ўз тармоғидаги дипфейкларни аниқлашга мўлжалланган дастурий маҳсулот учун танлов эълон қилди. Бугунги кунда мутахассислар таъкидлашларича, тармоқдаги дипфейклар сони ҳар олти ойда икки баравар кўпайиб бормоқда ва тармоққа тарқалиши билан тез орада реалликни ажратиб олиш анча қийинлашади.

Дипфейклар тобора кўпроқ ахборот муҳитига кириб бораяпти ва кимга қарши қаратилган бўлса, улар жамоатчиликка ҳақиқатни олиб чиққунларига қадар анча вақт ўтиши ва вазият оғирлашиши мумкин. Бугунги кунда кўплаб хавфсизлик тизимлари идентификацияни визуал тасдиқлашга ишонишади. Бироқ, юқори сифатли дипфейклар ушбу тўсиқларнинг кўпини четлаб ўтишни уддасидан чиқмоқда.

Хавфсизлик тизимлари бир техник восита, одамлар эса умуман бошқача. Оддий одам учун визуал равишда юқори сифатли дипфейкни ҳақиқий одамдан ажратиб олиши жуда қийин.

Пранкерлар томонидан кўплаб сиёсатчилар билан “интервьюлар” ўтказилаётгани ва дипфейкларни блогларида эълон қилиб боришлари ҳозирча кулгили холатдек кўрингани билан, аксарият оддий аҳоли томонидан бундай ўйинлар яхши натижаларга олиб келмаслиги аниқ.

Шу боис, сайлов олди даврда жамоатчиликда медиасаводхонлик кўникмаларини шакллантириш, ахборот тарқатувчиларни масъулиятлироқ бўлиши мақсадга мувофиқдир.

Биз бу мавзуга янада таҳлилий яндашган холда қайтамиз.