Сунъий интеллект ишончли дипфейкларни яратмоқда

Дипфейк ҳақида мана бу ҳавола орқали танишиб чиқишингиз мумкин.

Ланкастер ва Калифорния университетлари олимлари сунъий интеллект ёрдамида реал одамларнинг синтетик чеҳраларини яратди, яратилган депфейклар ҳақиқий инсон чеҳрасидан кўра реалроқ бўлиб чиқди.

Буни бир қатор тажрибалар тасдиқлади, унинг иштирокчилари одамларнинг фотосуратларини ишончлилиги бўйича баҳоладилар. Маълум бўлишича, синтетик юзлар ҳақиқийдан кўра ишончлироқ кўринган.

Сунъий интеллект ҳақиқий юзларни асос қилиб олди ва уларни контекст ва вазиятга қараб ўзгартириб, инсон ҳис-туйғуларининг ўзига хос версиясини яратди.