“Гулистон ҳужжати”

2021 йил 1 июлда Гулистон шаҳрида “Президент сайловининг конституциявий-ҳуқуқий асослари: Ўзбекистон ва хорижий мамлакатлар тажрибаси” мавзусида бўлиб ўтган халқаро конференция материаллари нашрга тайёрланмоқда.

Ушбу тўпламга мазкур халқаро конференцияда тақдим қилинган маърузалар, тезислар, конференция якуни бўйича қабул қилинган “Гулистон ҳужжати” ҳамда сайловларга оид халқаро ҳуқуқий ҳужжатлардан ва миллий қонунчиликдан намуналар киритилган.

Мазкур тўпламда қуйидаги йўналишлардаги материаллар жамланган:

Янги Ўзбекистон сайлов қонунчилиги ривожланишининг “уч босқичи” – алоҳида сайлов қонунларидан Сайлов кодексига ўтишни (сайлов қонунчилигини кодификация қилиш), барча даражадаги сайлов комиссиялари фаолиятининг мустақиллигини таъминлаб, миллий сайлов қонунчилиги ва амалиётининг умум қабул қилинган халқаро демократик тамойилларга мувофиқлиги ва узвийлигини таъминлайдиган адолатли сайловлар учун ҳуқуқий шароитларни шакллантириш ва такомиллаштиришни бўйича таклифлар;

Ўзбекистоннинг сайловларга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишда халқаро ташкилотлар ҳамкорлигига оид таҳлилий мақолалар;

ЕХҲТ ДИИҲБ Миссиясининг 2019 йилда бўлиб ўтган парламент сайловларни кузатиш натижалари бўйича берган 21 та тавсияларини инобатга олган ҳолда Сайлов кодексига, қатор қонунларга, Марказий сайлов комиссиясининг нормаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилганлиги бўйича маълумотлар;

Рақамли трансформация шароитида сайлов жараёнида рақамли технологиялардан фойдаланиш ва уларни ҳуқуқий тартибга солишни янада кенгайтириш зарурати пайдо бўлиши билан боғлиқ турли йўналишлар бўйича халқаро тажрибалар;

Фуқаролар сайлов ҳуқуқларини суд ва суддан ташқари ҳимоя қилиш механизмларини кучайтириш борасидаги мақолалар;

Аҳолининг электорал маданиятини юксалтириш борасида таклиф ва мулоҳазалар;

Пандемия шароитида яъни фавқулодда ҳолат даврида сайловлар ўтказилишига бағишланган ҳисоботлар киритилган.

Тўплам кенг доирадаги соҳа мутахассислари ва тадқиқотчиларга мўлжалланган.