Марказий Осиё давлатлари ҳарбий қудрати ҳақида

Global Firepower ҳарбий қудрат даражаси нуқтаи назаридан жаҳон мамлакатлари рейтингини эълон қилди. Эътиборингизга Марказий Осиё давлатлари бўйича маълумотни тақдим этамиз.

Ўзбекистон армияси минтақада биринчи ва жаҳон рейтингида 51-ўринда. Минтақада 2-ўриндаги Қозоғистон Жаҳон рейтингида 61-ўринни эгаллаган. Сиёсий нейтралитетни эълон қилган Туркманистон ҳарбий куч бўйича минтақада учинчи мамлакат деб эътироф этилган.

Шуниси эътиборга лойиқ, рейтингда ҳарбий соҳага кўпроқ маблағ ажратаётган Тожикистон 99-ўринни эгаллаб турибди. Қўшнисидан 4 марта камроқ маблағ ажратган Қирғизистон рейтингда 93-ўринда.

Шубҳасиз, Global Firepower рейтингида бошқа ҳарбий омиллар ҳам муҳим роль ўйнайди.