Болалардаги коронавирусдан сўнг кечадиган оқибатлар

Роспотребнадзор марказий эпидемиология илмий-тадқиқот институти директорининг тадқиқот ишлари бўйича ўринбосари, Россия Фанлар академиясининг мухбир-аъзоси Александр Горелов РИА Новости нашрига берган интервьюсида коронавирусдан кейин болаларда юзага келиши мумкин бўлган асоратлар тўғрисида маълумот берди.

Шифокорнинг сўзларига кўра, касаллик одатда болаларда энгилроқ кечади. Бироқ,  касалланганларнинг 30 фоизида турли касаллик асоратлари ривожланиши мумкин. Улар орасида – юрак, буйраклар, ички секреция безлари, мия ва ошқозон-ичак трактининг шикастланиши кабилар кузатилиши мумкин. Горелов таъкидлашича, ортиқча вазнга эга болаларда бундай асоратлар хавфи юқори бўлади.

Мутахассис, шунингдек, коронавирусга чалинган болаларнинг аксарияти 14 ёшдан 17 ёшгача бўлган ўсмирлар эканлиги айтилган. Бу ушбу ёш тоифаси вакиллари кўпроқ ижтимоий фаол ва ҳаракатчан эканлиги билан боғлиқлигини кўрсатади.

Аввалроқ болалар ва ўспиринларда коронавирус ўрта ва кичик артериялар таъсир қиладиган Кавасаки синдромини келтириб чиқариши мумкинлиги ҳақида хабар берилган эди.