Жаҳондаги нархларни эълон қилиб борувчи globalpetrolprices.com нашри дунё мамлакатларида бензин бўлган ўртача нархларни эълон қилди. Дунё бўйлаб ўртача бензин нархи бир литр учун 1,20 $ (АҚШ доллари). Бу нархларда турли мамлакатлар ўртасида сезиларли фарқ бор. Одатда бой мамлакатларда нархлар юқори, камбағал мамлакатлар ва нефт ишлаб чиқарадиган ва экспорт қиладиган давлатларда ёқилғи нархи анча паст.
Турли мамлакатлардаги нарх фарқи турли солиқ ва бензин учун субсидиялар билан боғлиқ. Барча мамлакатлар халқаро бозорларда бир хил нефтни бир хил нархда харид қилишлари мумкин, лекин маҳсулот истеъмолчига етгунча улар ҳар хил солиқлар ундиришади. Натижада бензин нархи бир хил эмас.
Таъкидлаш керак, Ўзбекистонда энг ҳамёнбоп бўлган AI 80 русумли ёқилғи нархи сўнги 1 йил ичида қарийб 50% га (4000 сўмдан 6000 сўмга) қимматлаган.
Ўзбекистонда бензин учун оптимал нарх қандай бўлиши керак деб ҳисоблайсиз?
Фикрларингизни изоҳларда қолдиринг.