Ўзбекистон жамоаси Олимпия ўйинларида қандай натижа қайд этди?

Жами 5 та медаль (3 та олтин, 2 та бронза)

  1. Жаҳонда 32 ўрин
  2. Марказий Осиёда 1-ўрин. Мазкур минтақада Ўзбекистондан бошқа бирор мамлакат спортчилари олтин медаль олмади. Қозоғистон (жаҳонда 83 ўрин) кумуш медаль ҳам олмади. Тожикистонда умуман медаль йўқ.
  3. Туркий тилли давлатлар орасида 1-ўрин. Ҳатто Туркия (жаҳонда 35 ўрин) ҳам Ўзбекистондан орқада.
  4. МДҲ давлатлари орасида 1-ўрин. МДҲ Олимпия қўмиталари орасида эса 2-ўрин. Сўнги натижалар бўйича 5 ўринни қўлга киритган Россия допинг билан боғлиқ можаролар сабабли давлат сифатида эмас, Олимпия қўмитаси сифатида қатнашди.
  5. Осиё давлатлари орасида 5-ўрин. Биздан олдинда Хитой (жаҳонда 2 ўрин), Япония (жаҳонда 3 ўрин), Ж.Корея (жаҳонда 15 ўрин) ва Эрон (жаҳонда 27 ўрин).

Ёмон эмас албатта, Рио натижалари (4 та олтин, 2 та кумуш, 7 бронза) билан солиштириб ўтирмадик.

Ғалабалар муборак бўлсин.

t.me/davr24official