Олимпия ўйинлари, ҳаваскор спортчилар учун жаҳондаги энг нуфузли мусобақа ҳисобланади. Ҳар бир спортчи учун орзу бўлган мазкур мусобақадаги ғалаба учун ХОК (халқаро Олимпия қўмитаси) ҳеч қандай гонорар тўламайди. Лекин, уларнинг ўрнига бу ишни мусобақага спортчиларни юборган давлатлар, шахсий ёки корпоратив компаниялар амалга оширадилар.

Биз миллий олимпия қўмиталари ва спорт ассоциациялари сайтидаги маълумотларни таҳлил қилиб, МДҲ мамлакатлардаги Олимпия ўйинлар ғолиблари қанча маблағ ишлаб топганларини билишга ҳаракат қилдик.
МДҲ мамлакатлари орасида энг катта мукофот пулини Россия вакиллари эмас, балки грузиялик спортчилар оладилар 324 минг доллар (миллий валютада 1 млн лари). Қозоғистон, Озарбайжон ва Латвиядан бўлган олимпия чемпионлари 250 минг доллар билан мукофотланадилар. Ўзбекистон 200 минг, Молдова 166 минг, Беларус 150 минг, Қирғизистон143 минг, Украина ва Эстония 125 минг, Литва 118 минг, Арманистон 50 минг ва Тожикистон спортчиларга 26.2 минг доллар ваъда қилган.
Россиялик Олимпиада ғолиблари эса МДҲдаги спортчилардан бироз фарқли ўлароқ 55 минг доллар (4 миллион рубль) бонусга эга бўладилар.
Бундан ташқари кўп мамлакатлар Олимпиада медаллари совриндорларига шоҳсупадаги жойларига қараб, янги хонадонлар ва турли конфигурацияли автоуловлар билан тақдирлайдилар. Литвада ҳатто саккизинчи ўринни эгаллаган спортчилар пул мукофотлари билан тақдирланадилар
Ўзбекистон ҳукумати Олимпиада ғолиблигини қўлга киритган спортчиларлар 0.4 га ерда жойлашган 3 хона уй ва максимал комплектацияси 83.5 минг АҚШ доллари турадиган “CHEVROLET TAHOE” автоуловини совға қилди.
Маълумот учун, Олимпиада доирасида мадҳияси энг кўп янграган АҚШ вакилларининг ғолиблик учун бонуси 37,5 минг доллар.