Афғонистондаги сўнгги воқеалар ҳақида қисқача

▪️Толибон Кобулдаги президент саройи устига ўз байроғини ўрнатди. Уларнинг раҳбарлари 20 йиллик уруш тугаганини эълон қилди. Яқин орада бошқарув шакли маълум бўлади. Ўтиш даври ҳукумати бўлмайди.

▪️Толибон Афғонистоннинг барча сиёсатчилари билан мулоқотга тайёрлигини ва уларнинг ҳимояланишини кафолатлаганини билдирди.

▪️Президент Ашраф Ғани ўз лавозимини тарк этиб, Тошкентга учиб кетгани айтилмоқда. Бу ҳақда президентнинг шахсий қўриқчиси маълум қилган. Ғани ўзи истеъфосини Кобулдаги қирғинни олдини олиш билан изоҳлади.

▪️АҚШ элчихонаси Кобул аэропортига тўлиқ эвакуация қилинди. Аэропорт хавфсизлигини АҚШ, Буюк Британия ва Туркия ҳарбийлари таъминлайди.

▪️Америкада Афғонистондаги вазият ташқи сиёсатнинг сўнгги ўн йилликдаги энг катта муваффақиятсизлиги деб аталган. Трамп Байденни истеъфога чиқишга ундади.