АҚШнинг Бишкекдаги элчихонаси олдида пикет ўтказилмоқда

Канаданинг «Centerra Gold» компаниясининг мухолифлари АҚШнинг Бишкекдаги элчихонаси олдида пикет ўтказди.

17 август куни АҚШнинг Бишкекдаги элчихонаси ёнида Қирғизистондаги Қумтор олтин конини қазиб олаётган Канаданинг «Centerra Gold Inc» компаниясига қарши митинг бўлиб ўтди. Намойишчиларга кўра, улар Ню-Йоркда адолатли суд қарорига эришмоқчи, бугун у ерда қирғиз ҳукумати ва канадалик сармоядорлар ўртасидаги суд бошланади.

«Centerra» компанияси музликларда чиқиндиларни сақлаш, Лисий ва Давидов музликларини йўқ қилиш ва хавфли кимёвий моддаларни ташишда бепарволик қилгани учун қонун олдида жавоб бериши керак. “Барскон” дарасида содир бўлган бахтсиз ҳодиса туфайли 19 нафардан зиёд одам ҳалок бўлди, 66 нафардан ортиқ киши ногирон бўлиб қолди, 2 мингдан ортиқ киши жароҳатланди. Улар бизнинг музликларимизни ахлатхонага айлантирганлигини жаҳон ҳамжамияти билиши керак. Ню-Йорк суди бу фактларни ҳисобга олиши ва адолатли қарор қабул қилиши керак”, – деди журналистларга акция ташкилотчиларидан бири К.Рисбекова.

Қирғизистон давлат экология ва иқлим қўмитаси ҳозирда Қумтор бўйича иккита суд жараёни борлигини тасдиқлади.

Экология ва иқлим давлат қўмитаси бошлиғининг таъкидлашича, агар банкротлик тўғрисидаги суд «Centerra Gold Inc» фойдасига қарор чиқарса, у ҳолда Қумтор фаолиятини тўхтатишга тўғри келади. Банкротлик тўғрисидаги суд тугамагунча, “Қумтор Голд Компани” нинг бошқа суд қарорлари ўз кучини йўқотмайди, деди Д.Кутманова.