Financial Times: Европа Иттифоқи Афғонистон қўшниларига таклиф тайёрламоқда. Таклифга кўра, қўшни давлатлар Афғонистондан қочиб келган муҳожирларни қабул қилса, эвазига Европа ҳукумати уларга 600 миллион евро миқдорида маблағ ажратади.
2015 йилдаги Сурия жангларидан сўнг Европага ёпирилган қочоқлар оқимини Европа ҳукуматлари унутгани йўқ. Шу сабабли, улар Толибоннинг ҳукуматни эгаллаши Европага инқироз олиб келиши мумкин деб ҳисобламоқда.
Муҳожирларга бошпана бериш эвазига Европа давлатлари нафақат Ўзбекистон, Тожикистон ва Покистон, балки санкциялар остидаги Эронга ҳам маблағ ажратишга тайёр.
Бироқ август ойида Қирғизистонда истеъқомат (ҳозирги қочқинлардан эмас) қилаётган авғонлар бир неча марта намойишлар ўтказиб, АҚШга ёки бўлмаса Европа давлатларнинг бирига виза берилишини талаб қилаётган эди. Аслида, Европа ажратган пуллар намойишларни бостиришга сарф этишга ҳам етмайди.
P.S. пул ҳамма муаммони хал этамавермайди….