Август ойининг охирида сунъий йўлдош томонидан Туркманистоннинг Россия ва Хитойга газ етказиб бериладиган конлари ва қувурлари яқинида иккита йирик метан сизиб чиқиш ҳолатини қайд этди, деб хабар беради Bloomberg нашри.
Метан – бу глобал исишга сезиларли таъсир кўрсатадиган иссиқхона гази.
31 август куни Туркманистондан Россияга газ етказиб бериладиган газ конининг Марказий Осиё-Марказ қувури яқинида атроф муҳитга газ сизиб чиқаётганлиги қайд этилган бўлиб, дастлабки ҳисоб китобларга кўра атмосферага соатига тахминан 172 тонна метан ажралиб чиққан.
Худди шу куни сунъий йўлдош Хитойга газ етказиб бериладиган кон яқинида соатига 50 тонна метан чиқиндиларининг яна бир манбасини қайд этилган.
Метан чиқиндиларининг оқими қанча давом этгани аниқланмаган. Нашрнинг ёзишича, бундай газни бир соатдаги ҳажми Буюк Британияда 11 минг автомобил йил давомида чиқарган газга тенг.
«Туркменгаз» давлат компанияси ва Туркманистон Ташқи ишлар вазирлиги зарарли газ сизиб чиқиши бўйича қўнғироқларига жавоб бермаган. Шунингдек, Туркманистондан ХХРга экспорт қилинадиган газ манбаи бўлган Галкиниш конини ўзлаштириш билан шуғулланувчи Хитойнинг CNPC компаниясига юборилган ёзма сўров ҳам жавоб берилмаган.
Маълум қилинишича, Туркманистон ишлаб чиқарилган энергиянинг иссиқхона газлари чиқиндилари бўйича дунёда етакчилардан бири ҳисобланади. Вазият фақат Ливия ва Венесуэлада ёмонроқ.
Таъкидланишича, Туркманистонда иссиқхона газларининг оқими мунтазам равишда рўй беради.
2021 йил февраль ойида Канададаги GHGSat Inc. со сунъий йўлдошдан Туркманистонда метан чиқиндиларининг саккиз манбаси топилган эди, улардан атмосферага соатига 10 тонна газ тушиши аниқланганди.
2020 йил ноябрь ойида худди шу компания Корпаж конида газ оқимини кузатган.
GHGSat Inc. со компаниянинг Туркманистон билан тўғридан-тўғри алоқаси йўқлигини, бу орқали улар зарарли газларни чиқарилиши ҳақида туркман томонини зудлик билан хабардор қилишларини айтган, лекин Канада ҳукумати орқали боғланишга уринишлар ҳам муваффақиятсиз бўлганлиги маълум қилинган.
Туркманистон иқлим ўзгариши миллий стратегиясини қабул қилганлигини алоҳида таъкидлаш зарур, мазкур мажбурият туфайли, мамлакат ҳукумати иқлимга салбий таъсирини камайтириш чораларини кўришга мажбур.
Шу йилнинг 1 сентябрида Буюк Британиянинг Туркманистондаги элчихонаси мамлакат мактабларига иқлим ўзгаришига бағишланган 7000 дан зиёд китобларни туркман ва инглиз тилларида совға қилган эди.