Россия Марказий Осиё давлатлари билан визасиз тартибни бекор қиладими?

Россия ахборот майдонида жамият келиша олмайдиган ёки келишишни истамайдиган бир қатор мавзулар бор. Натижада, бу муаммолар ҳал қилинмайди, аксинча кучаяди. Масалан, “Россия шаҳарларини, биринчи навбатда Москвани босган” Марказий Осиёдан келган меҳнат муҳожирларини нима қилиш керак?

Бу қўшничилик, айниқса Москвадаги ирқий тозалик зарурлиги ҳақидаги фикрларни намойиш қиладиган кўплаб рус миллатчиларига ёқмаслиги сир эмас. Айниқса “Лесопарковой” метро бекати номини тожик ва ўзбек тилида кўрсатилган эълонлар уларни ғазаб отига миндирди. Метрополитен раҳбарияти бу қадам Сахаровода жойлашган миграцион марказ туфайли амалга оширилган, деб ишонтирмоқда. Эслатиб ўтамиз, у ерга Лесопарковая бекатидан муҳожирлар тўла микроавтобуслар қатнайди, лекин танқидчилар буни титул миллатнинг яна бир хўрланиши, деб бонг урмоқдалар.

Аммо уларнинг ҳохишлари ва шикоятлари энг катта муаммо эмас. Муҳожирлар иштирокидаги резонансли жиноятлар (интернетнинг рус сегменти икки тожикистонлик томонидан Москва вилоятида пенсионер аёлни зўрлаш ва ўлдиришидан қайнаб ётибти) ҳар сафар Марказий Осиё давлатлари билан визасиз режимни бекор қилиш масаласини жонлантиради. Визасиз туфайли Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон фуқаролари Россияга ишлаш учун бемалол келади.

Виза режими, унинг тарафдорларига кўра (бу рўйхатга нафақат миллатчилар, балки мураккаб муаммоларни тез ҳал қилишни яхши кўрадиганлар ҳам киради) бир қатор муҳим муаммоларни ҳал қилади:

– шаҳардаги жиноятчилик ҳолатини камайтиради – ахир уларнинг фикрига кўра, Ички ишлар вазирлиги ва Москва ҳокими статистикаси бўйича пойтахтдаги барча жиноятларнинг ярмидан кўпи муҳожирлар томонидан содир этилади;

– Марказий осиёлик муҳожирларнинг бир қисмини рус ишчиларига алмаштиради;

– муҳожирлар оқимини назорат қилиш, жиноятчилар, педофиллар, диний оқим вакиллари ва Россияга керак бўлмаган бошқа меҳмонлардан тозалаш имконини беради …

Аслида, виза режими бу муаммоларнинг ҳеч бирини ҳал қилмайди. Қолаверса, янгисини яратади. Ички ишлар вазирлигининг мигрантлар ҳақидаги статистикасига ва ҳокимнинг сўзларига ишора қилаётганлар, гап нима ҳақида кетаётганлигини аниқлаб олишлари керак.

Гап умуман барча муҳожирлар ҳақида бормоқда – ҳам ички (норезидент), ҳам ташқи (хорижий). Жиноят статистикаси шуни кўрсатадики, 2019 йилда (ковидгача бўлган сўнги вақт) Москва ҳудудида содир этилган 142 мингта жиноятда МДҲ мамлакатлари фуқароларининг улуши 5,5 мингни жиноятни ташкил қилган. Бу, 60% эмас, 50%эмас, балки 3,8%. Шу билан бирга, 2019 йилда пойтахтда бир миллиондан зиёд МДҲ мамлакатлари фуқаролари яшаган – ва бу шаҳар аҳолисининг 4 фоизи эмас.

Умуман олганда, Россия Федерациясида содир этилган жиноятларнинг атиги 2,9 фоизи МДҲ фуқаролари (барча фуқаролар, нафақат марказий осиёликлар эмас) ҳиссасига тўғри келган. МДҲ мамлакатлари фуқароларининг Россия Федерациясида яшовчилар умумий сонидаги улуши эса 2,9%дан анча кўп. Қолаверса, муҳожирлар орасида энг кенг тарқалган жиноят оғир ёки ўта оғир жиноятлар эмас, балки ҳужжатларни қалбакилаштиришдир.

Оддий статистика ва математикага мурожаат шуни кўрсатадики, МДҲ фуқаролари Россия Федерацияси фуқаролари билан солиштирганда фоиз ҳисобида россияликларга қараганда қонунга кўпроқ бўйсунадилар. Бу ажабланарли эмас, чунки оддий тожик ёки ўзбек Москвага пул топиш учун келади ва ҳокимият вакиллари билан муаммо бўлишини истамайди.

Меҳнат мигрантларидан кейин бўш қолган иш ўринлари ҳисобига маҳаллий русларни иш билан таъминлаш масаласига келсак, бу муҳим масала ва тегишли қарор қабул қилинишини талаб қилади. Ҳукумат россияликларни иш билан таъминлаши, кейин эса МДҲ давлатлари фуқароларига қандай қилиб пул топиши учун рухсат бериш ҳақида ўйлаши керак. Бироқ, хукумат меҳнат кучини бир минтақадан иккинчи минтақага транзит қилиш бўйича самарали тизимни ташкил қила олмайди. Фақатгина баъзи (ўзича ақлли) одамларнинг хаёлларида, Твер вилоятининг Васюкино қишлоғида яшовчи одамни олиб, уни Москвада фаррош қилиб қўйиш мумкин.

❗️ Аслида, бу учун арзон ва сифатли ижарага бериладиган уй-жой фонди керак (уни қуриш керак), россиялик фуқаро ишлашга рози бўладиган юқори иш ҳақи фонди (бу учун иш берувчиларни ўргатиш ва соядаги схемалардан чиқариш керак), шунингдек, одамларда меҳнат маданияти ва меҳнат этикасини шакллантириш керак. Буларнинг ҳеч бири ҳозир Москва миқёсида йўқ, шунинг учун иш берувчилар интизомли, талабчан бўлмаган ва асосийси ичмайдиган Марказий Осиёнинг аҳолисини ёллайдилар, ҳатто бу меҳнат бозорида бундай одамлар етарли бўлмаганидан норози ҳам бўлишади. Айниқса, умумий овқатланиш, қурилиш, транспорт ва логистика тармоқлари зарар кўради. Бу вазиятда мигрантлар томонидан эгалланмаган бўш иш ўринлари вилоятлардан келган руслар томонидан оммавий равишда тўлдирила бошлангани кўринмаяпти.