Туркманистон Ташқи ишлар вазирлиги фуқаролик олганлар сонини маълум қилди

Давлат миграция хизмати биносида Туркманистон фуқаролигига қабул қилинган шахсларга паспорт топшириш маросими бўлиб ўтган.

Президент Гурбангули Бердимуҳамедовнинг фармонига мувофиқ, 2657 киши Туркманистон фуқароси бўлди, яна 406 киши яшаш учун рухсатнома олган.

Маълум бўлишича, 2011 йилдан шу даврга қадар 14980 киши Туркманистон фуқаролигини олган.

Ўтган йилнинг кузида “Туркманистон хроникаси” нашри ходимлари Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Қочқинлар ишлари бўйича Олий Комиссарлиги вакиллари билан учрашувда Миграция хизмати Туркманистон фуқаролигини қабул қилганлар сонини икки баравар оширганини аниқлаган эди.

Юқорида келтирилган сонлар эса реал ҳақиқатга тўғри келиши айтилмоқда.