Юртимизнинг иқтисоди ривожланиши қишлоқ хўжалиги йўналиши айниқса, фермерлик саҳоси муҳим ўрин эгаллайди.
Шу билан бирга, фермерлик йўналишлари иқтисодиётни барқарор ривожлантириш, аҳолини иш билан таъминлаш муаммосини ҳал этиш, халқимиз фаровонлигини юксалтиришда тобора катта роль ўйнамоқда.
Ўзбекистон ёш фермерлар Кенгаши тузилганлиги эса ёшларга мазкур соҳага оид масалаларнинг ҳамиша давлат эътиборида эканлигини намойиш этади.
Қайд этиш жоизки, жамғарма фаолияти ёшларнинг қишлоқ хўжалиги йўналишларида ўз ташаббуслари, ғоялари ва лойиҳаларини рўёбга чиқаришга кўмаклашиш ва қўллаб-қувватлаш, банд бўлмаган ёшларни меҳнат бозорида талаб юқори бўлган энг оҳирги қишлоқ ҳужалигида билим ва кўникмаларига ўқитиш, шунингдек, умуман ёшларнинг ижтимоий-иқтисодий фаоллигини ошириш орқали уларнинг бандлигини таъминлашга қаратилган.
Шу муносабат билан Ёшлар ишлари агентлиги ва Ўзбекистон ёш фермерлар Кенгаши ташаббуси билан Ўзбекистонда илк маротаба ташкил этилаётган “АГРО МАРАФОН” ҳам келажагани ўз қўли билан яратиш истагида бўлган ёшлар учун айни муддаодир. Бинобарин, республикамизда фаолият кўрсатаётган энг илғор фермерлар иштирокидаги ушбу марафон ўзаро тажриба алмашиш, замонавий технологиялар, инновацион ишланмаларни жалб этиш, жаҳон бозорига чиқиш учун йўлланма вазифасини ўтайди.
Дастлабки босқичда Тошкент вилояти Юқоричирчиқ туманида жойлашган AKIZ агрохизматлар марказида жорий йилнинг 28-сентябрь куни ўтказилади. Шунингдек, «АГРО МАРАФОН»нинг биринчи қисми доирасида учрашув ташкил этилади.
Жараён давомида ёш агротадбиркорлар томонидан бизнес режаларни тайёрлаш ҳамда қишлоқ хўжалигида ўз фаолиятларини бошлаш учун нималар қилиш кераклиги ҳақида тушунчалар берилади. Шунингдек, иштирокчилар бизнесни ривожлантиришда қўл келадиган дунёдаги илғор тажриба ва замонавий воситалар билан таништирилади.
Марафоннинг иккинчи қисми доирасида бўлиб ўтадиган «Агробизнесда менежмент» мавзусидаги тренингда қатнашчилар агротадбиркорлик ҳамда бизнес бўйича юқори билим, кўникма ҳамда тажрибага эга бўлган агробизнесменлар — “Teodora Goods ва Dalatek” компанияларининг директори Дилдора Атаджанова, “Mevali” компаниясининг директори Мансур Рахимов, “MOST BUSINESS” МЧЖ директори Пирназаров Элмурод, “VESAGRO” компаниясининг директори, Агроблоггер Ўрмонали Усмонов, Боғдорчилик бўйича мутахассис/ консультант Шуҳрат Аброров ҳамда “Agro Export Group” МЧЖ асосчиси Санжар Каримов билан мулоқот қилиб, агротадбиркорлик борасидаги барча қизиқтирган саволларига жавоб олиши мумкин.
Тошкент вилоятида бўлиб ўтадиган «АГРО МАРАФОН» бу учун ҳам имкониятлар эшигини очади. Зеро, марафон доирасидаги тренингда вилоятдаги ўз бизнесини йўлга қўйишга муваффақ бўлган ёш агротадбиркорлар ҳам иштирок этади. Бу эса агробизнесини йўлга қўйиш истагида бўлган ёшларга ўзларини қизиқтирган саволларни бериб, бизнес борасида турли хулосаларга келишга имкон яратади.