Марказий разведка бошқармаси Америка агентларини йўқ қилаётган давлатларни маълум қилди

Сўнгги йилларда Марказий разведка бошқармасининг Россия, Хитой, Эрон ва Покистонда ишлайдиган ўнлаб хорижий ахборот етказувчилари ҳибсга олинган, ўлдирилган ёки давлатлар “ўзлари”га ишга ёллаган.

АҚШнинг The NYT газетасида маълум қилинишича, ўтган ҳафта контразведка ходимлари Марказий разведка бошқармасининг чет элдаги барча идораларига сўнгги бир неча йил ичида ўлдирилган, ҳибсга олинган ёки ишга ёлланган кўплаб хорижий информаторлар аниқлангани ҳақида маълумот юборган.

Газетадаги мақолада Россия, Хитой, Эрон ва Покистоннинг тўғридан тўғри агентлари овланаётгани қайд этилган, уларнинг баъзилари иккитомонлама ва Марказий разведка бошқармаси одамларни ёллашда уларга жуда тез ишонади ва бошқа давлатлар разведка хизматларининг ишини етарли даражада баҳолай олмайди.

Разведка идораси ҳужжати шуни кўрсатадики, кўп сонли хорижий информаторлар разведка хизматларининг энг янги ускуналари ва технологияларидан фойдаланган ҳолда жумладан биометрик сканерлаш орқали қўлга олинган.