Жаҳон ҳамжамияти иқлим ўзгариши кун тартиби доирасида карбонсизланиш ҳақида узоқ вақтдан бери гапириб келмоқда, аммо яқин келажакда ҳатто ривожланган мамлакатларда ҳам муқобил энергия манбаларига кенг кўламли ўтиш имкони йўқ.
Биринчидан, Европадаги ҳозирги энергетик инқироз шуни кўрсатдики, яқинлашиб келаётган қишда табиий газнинг камайгани иситиш мавсуми олдидан, Европа Иттифоқидаги бир қанча компанияларнинг банкротлигига олиб келди. Газнинг умуман йўқлиги эса, расмийларнинг фикрига кўра, мавжуд вазиятни янада қийинлаштиради.
Иккинчидан, келажакда бўлсада, углерод чиқиндиларини камайтириш анча қимматга тушадиган лойиҳа ҳисобланади. Қайта фойдаланиш учун эса зарур миқдорда углеродни ушлаш ва сақлаш технологияларини талаб қилади. Бу нефть нархининг ошишига олиб келади ва импорт қилувчи мамлакатлар иқтисодиётига салбий таъсир қилади.
Бундан ташқари, ушбу энергия алмашинуви, албатта, нефть ва газ компанияларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ёки декарбонизация учун маълум шартлар бажарилган тақдирда ички бозорда уларга имтиёзлар яратиш билан амалга оширилиши керак, лекин, қўшимча солиқлар ва чекловлар жорий этиш билан эмас!