Вакциналарни “камёб” неврологик асоратлари

Тадқиқотчилар BioNTech/Pfizer ва Oxford/AstraZeneca вакциналарини “еттита камёб неврологик асоратлар” билан боғлашди, деб ёзмоқда Financial Times. Мазкур хулосага Англияда 32 миллион эмланган катталарни ўрганишдан олинган маълумотлар асосида келинган.

Хусусан, биринчи Oxford/AstraZeneca вакцинасини олганлар орасида иммун тизими периферик нервларга таъсир қиладиган Гийена-Барре синдроми ҳолатлари кўпайганлиги аниқланди, бунинг натижасида мушаклар кучсизлиги, оғриқ ёки уйқучанлик, оғирроқ ҳолатларда эса фалажга олиб келган.

Бундан ташқари, BioNTech/Pfizer билан эмланганидан кейин 28 кун ичида геморрагик инсульт ёки мия қон кетиши хавфи ортган (10 миллион кишига 60 га яқин геморрагик инсульт), бу хавф аёлларда кўпроқ учраган.