Британия вирусологлари SARS-CoV-2нинг бошқа генетик вариантига қараганда уни вакциналарга нисбатан чидамлироқ қиладиган бир қатор мутацияларни ўз ичига олган янги коронавирус штамми пайдо бўлганлиги ҳақида хабар беришди.
Daily Mail газетасининг веб-сайтида хабар беришича, янги B.1.1.529 штаммининг оқсилида 32 та мутация аниқланган ва уларнинг бир нечтаси бир вақтнинг ўзида патогенни антикорлар (антитела) билан аниқлашни қийинлаштиради.