Райола Холанднинг ёзда “Боруссия”дан кетиши борасидаги саволларга жавоб берди

Дортмунднинг “Боруссия” жамоаси ҳужумчиси Эрлинг Холанднинг агенти Мино Райола мижози ҳақида гапирди.

“Холанд ўсиши керак бўлган жойда. У яна “Боруссия” клубида имкон қадар узоқ вақт қолади.

Эрлинг ўйинчининг қанчалик тез ўсиши борасидаги барча фикрларини бузиб юборади. Турли миш-мишларга қарамай, уни ёзда “Боруссия”дан кетади деб ўйламайман”, – дейди Мино Райола.

19 ёшли норвегиялик форвард “Боруссия”га қишда “Зальцбург”дан 20 миллион евро эвазига ўтганди. Футболчи жорий мавсум Бундеслига доирасидаги 9та ўйинда майдонга тушиб, 10та гол уришга эришди.

Манба : Goal