Коронавирус билан қайта касалланиш мумкинми?

Коронавирус пандемияси тарқалишни бошлаганидан бери олимлар турли хил изланишлар олиб бордилар. Мутахассислар маймунларда турли хил эмлаш воситаларини синаб кўрдилар.

Куни кеча чоп этилган мақолалардан бирида инфекция билан қайта оғриш мумкин эмаслиги айтилди.

25та маймун коронавирус инфекциясидан тузалганидан кейин уларда вирусни қайта юқтириш ҳолати кузатилмади. Шунингдек яна бошқа 25 та маймун инфекцияга қарши эмланган ва қолган 10 нафари эмланмаган. Эмланган ҳайвонлар вирусни юқтирмаган, эмланмаган маймунлар эса кутилганидек касалликни юқтирган.

Ҳар иккала тажриба ҳам олимларга умид бағишлаган бўлсада, улар буни одамларда қандай натижа беришини аниқ айта олмадилар. Инсонларда вирусни юқтиргандан кейин унга қарши иммун тизими шаклланадими ёки йўқми, ҳозирча аниқ эмас.

COVID-19 учун тасдиқланган даволаш усули ёки вакциналар мавжуд эмас. Мутахассислар хавфсиз ва самарали вакцинани ишлаб чиқиш 18 ойгача давом этиши мумкинлигини тахмин қилишмоқда.

Американинг “Inovio Pharmaseutisals” компанияси ҳам ўзининг тажрибавий дориси сичқон ва Гвинея чўчқалари организмида иммун тизимини шакллантирганини  маълум қилди.

Апрель ойида бошланган ва 40 нафар кўнгиллида синаб кўрилган вакциналар синови натижаси келгуси ойда маълум бўлиши кутилмоқда. Бу июль ёки август ойларида содир бўлиши мумкин.

Ўтган ҳафта Доналд Трамп АҚШ ҳукумати жорий йил охиригача барча мавжуд вакциналарга сармоя киритиши ҳақида эълон қилди.