Роскосмос давлат компанияси 2021 йил 1 ноябрда Зимбабве билан ҳамкорлик шартномасини имзолади. Ушбу воқеа жуда кўплаб саволларга сабаб бўлди. Вазиятга кенгроқ қаралганда, Зимбабвени коинот амбициялари бор давлат дейиш қийин албатта! Ундай бўлса Роскосмосни нима жалб қилди?
Меморандумнинг бандларидан бирида Ерни биргаликда космик зондлаш бор. Бошқача айтганда, сунъий йўлдош разведкаси. У саноатнинг турли соҳаларида, геологик ўрганиш ва фойдали қазилмаларни қидиришда, метеорологик мониторинг, геолокация, ҳарбий разведка ва ҳоказоларда қўлланилади.
Зимбабве Африка мамлакатлари орасида тоғ-кон саноатида етакчи эканлигини ҳисобга олсак, сунъий йўлдош разведкасининг ушбу соҳадаги аҳамиятини ортиқча баҳолаш қийин. Бу мамлакат платина конлари бўйича дунёда иккинчи ўринда туради. Уларнинг 50 фоизи эса Ростес давлат корпорацияси, Внешекономбанк ва бизнесмен Виталий Машитскийнинг Vi Holding гуруҳини ўз ичига олган Россия консорциумига тегишли.
Зимбабве, шунингдек, квадрат километрга олтин миқдори бўйича дунёдаги энг бой давлатдир. Шунга қарамай, конларни ўзлаштириш суст олиб борилмоқда, кўплаб соҳалар умуман ўзлаштирилмаган. Бу ерда рус космик технологиялари ёрдам беради. Олтин қазиб олувчи компаниялар ҳамкорлик қилади ва буларнинг барчаси Россия қўлида бўлади.
Ва бу фақат битта мамлакат. Россия Федерацияси бутун қитъага даъволик қилади. Унинг мақсадлари учун Африкадаги Россия учун стратегик манфаатдор бўлган деярли барча мамлакатлар билан бундай шартномаларни имзолаш.
Ҳозирданоқ Россия компаниялари Эфиопия, Экваториал Гвинея, Марокаш ва Жанубий Суданда энергетика лойиҳаларини амалга оширмоқда.
Бундан ташқари Африка қитъасига Туркиянинг ҳам катта қизиқиш билдираётгани Эрадўғоннинг қитъага серқатнов бўлиб қолгани ҳақида туркум материаллар эълон қилган эдик!